+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Бизнинг МУВАФФАҚИЯТЛИ молиялаштирилган лойиҳамиз

Босиб чиқариладиган версия

Ўзбекистон-Хитой “ORZU-TEKS” МЧЖ ҚК 2006 йилда ташкил қилинган. Юқори сифатли трикотаж маҳсулотлари – эркаклар, аёллар ва болалар учун мўлжалланган тайёр кийим-кечаклар (чокли ва чоксиз футболкалар, “поло” кўйлаклари, трикотаж ва плашч матосидан тикилган курткалар ва жилетлар, спорт костюмлари ва шимлар, толстовкалар ва свитшотлар, эркаклар, аёллар ва болалар ич кийимлари)ни ишлаб чиқариш корхонанинг фаолият турларидан бири ҳисобланади. Компанияга қарашли фабрика Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида жойлашган. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 2,000,000 дан ортиқ трикотаж буюмларни ташкил қилади. Айни пайтда ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмининг 90% дан ортиғи асосан Россияга экспорт қилинмоқда.


 


Шунингдек корхона 2015 йилда «ALUBEST» савдо маркаси остида дераза ва эшик конструкциялари учун алюминий профиллар ишлаб чиқаришини ташкил қилди. Алюминий профиллар бутун республика бўйлаб сотилмоқда: Жиззах, Самарқанд, Қўқон, Наманган, Андижон, Қарши, Навоий, Бухоро, Термиз, Денов. Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 700 тоннадан ошади. Профиллар ассортиментини кенгайтириш ва савдолар ҳажмини ошириш мақсадида шунга ўхшаш, бироқ унумдорлиги кўпроқ бўлган ускуна харид қилинди. Шу тариқа, ишлаб чиқариш ҳажми йилига 1500 тоннага яқинни ташкил қилади, бунинг устига қўшимча 30 та иш ўрни ҳам яратилади.


Айни пайтда корхонада 211 нафар киши, шу жумладан 117 нафар аёл ишламоқда. Компаниямиз “ORZU-TEKS” МЧЖ ҚК билан 2010 йилдан буён ҳамкорлик қилади. Бугунги кунда «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси томонидан ушбу корхонанинг 5 (беш)та лизинг лойиҳаси молиялаштирилди, хусусан:

·        корхонанинг трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш бўйича жорий фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришга қаратилган 2 (икки)та лойиҳа – бу фабриканинг ишлаб чиқариш ҳудудини сотиб олиш учун 480 млн. сўмлик қайтариладиган лизинг, айни дамда бу ерда корхонанинг жорий трикотаж ишлаб чиқариши жойлашган; ҳамда трикотаж буюмларини узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини таъминлаш учун ҳаво компрессорларини (Хитойда ишлаб чиқарилган) харид қилишга 21730 АҚШ доллари миқдоридаги валюта лизинги;

·        2014 йилдан 2018 йилгача бўлган давр оралиғида 1 млн.АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги 3 (уч)та валюта лойиҳаси молиялаштирилди – лизингга алюминийни қайта ишловчи ускуна харид қилиш йўли билан даставвал алюминий профилларни ишлаб чиқариш бўйича янги бизнесни ташкил қилиш учун, кейин эса уни кенгайтириш учун.

Айтиш жоизки, “ORZU-TEKS” МЧЖ ҚКнинг 295560 АҚШ доллари миқдоридаги 5-лизинг лойиҳаси «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси томонидан 2018 йил июль ойининг охирида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг кредит линияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.


“ORZU-TEKS” МЧЖ ҚК – бу жадал ривожланаётган тўқимачилик компанияси бўлиб, у ўз маҳсулотини хориж бозорларида илгари суриш ва буюртмалар портфелини ошириш учун халқаро ихтисослашган кўргазмаларда фаол қатнашиб келади. Хусусан, компания сўнгги йилларда ўзининг кўргазма стенди билан бир нечта халқаро кўргазмаларда, масалан, Россия, Латвия, Қозоғистон ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилган Тўқимачилик ва енгил саноат товарлари ва ускуналари ярмаркаларида иштирок этди.