+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Акциядорларининг 75-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома

Босиб чиқариладиган версия

1217

Кузатув кенгаши «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ («Жамият») Акциядорларининг 75-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши (манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100066, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1. e-mail: uzlease@sarkor.uz) ва ушбу йиғилиш 2018 йилнинг 02 октябрь кунида соат 14:00 да, Ўзбекистон Республикаси, 100066, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1 манзилида бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради. Акциядорлар 2018 йилнинг 02 октябрь куни соат 13:30 дан бошлаб рўйхатдан ўтказилади.

Кун тартиби:

  1. Жамият саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамият акциядорларининг 75-сонли навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Хитой Экспорт-Импорт Банки томонидан Жамият фойдасига тақдим этилаётган Кредит (Ўзбекистон Республикаси Ташки иқтисодий фаолият Миллий банки орқали қайта кредитлаш) бўйича шартларни тасдиқлаш тўғрисида.
  4. Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) томонидан Жамият фойдасига тақдим этилаётган Кредит бўйича шартларни тасдиқлаш тўғрисида.

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 14 сентябрь

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2018 йил 26 сентябрь.

Акциядорларнинг вакиллари паспорт ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан ташриф буюришлари керак.

Акциядорлар Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида муҳокама қилиниши лозим бўлган материаллар билан акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш санасигача: Ўзбекистон Республикаси, 100066, Тошкент ш., Чилонзор тумани, Бешёғоч кўчаси, 1 манзилида танишиб чиқишлари мумкин.