+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» ходимлари CAITME 2018 кўргазмасида иштирок этдилар

Босиб чиқариладиган версия

299




ЎзЭкспo марказда «Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари-CAITME 2018» ўн иккинчи Марказий Осиё Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

CAITME – Марказий Осиёда енгил саноати учун мўлжалланган асбоб-ускуналар ва технологияларнинг энг катта ихтисослаштирилган халқаро кўргазмасидир.

Соҳа экспертларининг фикрига кўра CAITME тўқимачилик машинасозлиги ва технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқларни тақдим этиш майдони, бутун дунё бўйича ушбу тармоқ мутахассислари бўлмиш сотувчилар ва харидорларнинг учрашиш жойи бўлиб хизмат қилади.
Кўргазма минтақавий тўқимачилик маҳсулотлари ва мода саноатининг тараққий этиш маркази сифaтида эътироф қилинган, айниқса катта жўшқинлик билан ривожланаётган бозорлардан бирига муваффақиятли сингиш учун қулай шарт-шароитлар яратади.

Кўргазма бўлимлари:

  • Тайёрловчи ва пахта қайта ишлаш асбоб-ускуналари
  • Йигириш ва чийратиш асбоб-ускуналари
  • Калавалаш, ўраш ва қайта ўраш асбоб-ускуналари
  • Тўқимачилик ишлаб чиқариши асбоб-ускуналари
  • Трикотаж ва тўқиш ишлаб чиқариши асбоб-ускуналари
  • Тўқимачилик ишлаб чиқариши учун бўяш, босма, безаш асбоб-ускуналари
  • Кашта тикиш асбоб-ускуналари
  • Бичиш ва тикиш асбоб-ускуналари
  • Тўқимачилик ишлаб чиқариши учун турли машиналар
  • Назорат-ўлчов асбоблари ва лаборатория ускуналари
  • Тўқимачилик машиналарининг жиҳозлари
  • Тўқимачилик ишлаб чиқариши учун дастурий таъминот ва мониторинг воситалари
  • Тўқимачилик чиқиндиларини қайта ишлаш асбоб-ускуналари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш воситалари
  • Кимёвий моддалар ва бўёқлар
  • Тўкимачилик ишлаб чиқаришига техник хизмат кўрсатиш воситалари