+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «ВЭБ-лизинг» АЖ ҳамкорлик шартномасини имзоладилар

Босиб чиқариладиган версия

Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги минтақалараро ҳамкорлик бўйича I-Форум доирасида 2018 йил 19 октабрда «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «ВЭБ-лизинг» АЖ ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.


Шартноманинг томонлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лизинг молиялаш воситаларини ривожлантиришга қизиқиш билдирдилар, шунингдек, лизинг молиялаштиришни ривожлантириш, шу жумладан, ривожланаётган қўшма лойиҳалар доирасида консалтинг хизматларини кўрсатишга келишиб олдилар.

 

«ВЭБ-лизинг» АЖ Россияда энг йирик лизинг компаниясидир. «ВЭБ-лизинг» АЖ нинг асосий фаолияти Россия Федерацияси ва Хориждаги компанияларга транспорт воситаларига (темирйўл, ҳаво, автомобиль, сув) лизинг хизматларини кўрсатиш, шунингдек технологик ускуналар билан таъминлаш. Компания Россия бозорида 2003 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва 2008 йилдан бери Внешэкономбанк Жамоаси таркибига киради.


«ВЭБ-лизинг» АЖ Россия лизинг бозорининг етакчиларидан бири ҳисобланади. 2018 йил 1-январ ҳолатига кўра, компаниянинг лизинг портфелининг улуши 10%, янги бизнес бўйича эса 11% ни ташкил этади. Шунингдек, «ВЭБ-лизинг» АЖ Беларусия, ва Қозоғистонда шўъба корхоналарига эга.