+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «С&H International Co., Ltd.» компаниялари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди

Босиб чиқариладиган версия

1354

2018 йил 23 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистоннинг қурилиш соҳаси мутахассислари ва экспертларини “VOLVO” (Ж.Корея) махсус техникаси билан таништириш мақсадида “С&H International Co., Ltd.” компанияси томонидан “VOLVO CENTER” сервис-марказининг расмий очилиш маросими ўтказилди.

“VOLVO Group” концерни – юк автомобиллари, автобуслар, қурилиш ва махсус техникани ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги энг йирик компания ҳисобланади, шунингдек у кема ва саноат куч қурилмалари ва авиадвигателларнинг компонентларини ишлаб чиқариш борасида ҳам етакчи позицияларни эгаллаб келмоқда.

 

“VOLVO Construction Equipment” - “VOLVO Group” концернига кирувчи ишлаб чиқариш компанияларидан бири бўлиб, сифатли, хавфсиз ва экологик қурилиш ускуналари ва махсус техниканинг кенг турларини, самарали сервис тармоғини ҳамда молиялаштириш, лизинг соҳасидаги хизматларнинг кенг тўпламини ва ушбу техникани бутун дунё бўйлаб етказиб бериш хизматларини таклиф этади. Компания маҳсулотлари тўплами экскаваторлар, ғилдиракли юклагичлар, ўзи юрар грейдерлар, бўғимли самосваллар ва компакт техниканинг 150 дан ортиқ моделини ўз ичига олади. Компаниянинг ишлаб чиқариш қувватлари Швеция, Германия, Франция, АҚШ, Канада, Бразилия ва Жанубий Кореяда жойлашган.

 

“С&H International Co., Ltd” МЧЖ чет эл корхонаси “VOLVO Construction Equipment”  компаниясининг Ўзбекистондаги расмий дилери ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти “VOLVO” қурилиш ва махсус йўл техникасини етказиб бериш ҳамда ушбу техникага малакали мутахассислар ёрдамида таъмирлаш ва сервис хизматларини кўрсатишдан иборат.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҳам “VOLVO CENTER”нинг очилиш маросимида қатнашди. Ушбу тадбирда “С&H International Co., Ltd.” ва “Uzbek Leasing International A.O.” АЖ компаниялари ўртасида Ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.


Келишув иштирокчилари ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдиришди ҳамда компаниямизнинг лизинги орқали Ўзбекистонда “VOLVO” қурилиш ва махсус техникасини сотишда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олишди.