+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Халқаро молия-банк форумида қатнашди

Босиб чиқариладиган версия

451

«Uzbek Leasing InternationalA.O.» АЖ лизинг бўйича VIII Тошкент Халқаро конференциясида иштирок этди. Ушбу тадбир шу йилнинг 27-29 март кунлари “HyattRegency” меҳмонхонасида Халқаро молия-банк форуми доирасида бўлиб ўтди.


Мазкур кўламли халқаро тадбир Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, МДҲ Молия-банк кенгаши ва SAIPRO Ахборот-рейтинг агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки кўмагида ташкил қилинган.


Қуйидагилар Форум ҳамкорлари сифатида чиқди: O‘zsanoatqurilishbank, Asaka Bank, Aloqabank, IpakYuli Bank, “Солидарность” банки (Россия), O’zagrosug’urta, Kafolat, Agros Hayot, Ингосстрах (Россия) суғурта компаниялари, Uzbek Leasing International A.O. Халқаро лизинг компанияси ҳамда Молиявий Технологиялар Маркази (Россия) ва ITS компанияси (Қувайт).


Форумда молия соҳасининг 450 дан ортиқ экспертлари ва мутахассислари, шу жумладан 21 та мамлакатдан ташриф буюрган 170 дан ортиқ хорижлик эксперт қатнашди. Булар банклар, суғурта ва қайта суғурта қилувчи ташкилотлар, лизинг компаниялари, аудиторлик, инвестицион компаниялар, ҳукумат, вазирликлар ва идоралар, халқаро молия ташкилотлари, халқаро рейтинг агентликлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидир.


28 март – тадбирнинг биринчи кунида лизинг бўйича Халқаро конференция доирасида ўтказилган “Лизинг хизматлари ривожланишининг жаҳон тенденциялари: замонавий таҳдидлар. Халқаро Молия Институтлари (ХМИ) ҳисобидан лизинг компанияларининг ресурс базасини кенгайтириш имкониятлари” мавзусидаги мунозарада «Diplomat Consult» компаниясининг раҳбари, Leaseurope консультанти (Adriana Ahciarliu хоним); Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) ваколатхонасининг раҳбари (Хашимов Зафар); Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ)нинг молия муассасалари департаментининг бош банкири (Кузнецова Ксения); Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг хусусий секторни ривожлантириш бўйича катта мутахассис (Гафуров Бобир); Россия Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА) Вице-президенти, «Регион Лизинг Групп» ДК директорининг биринчи ўринбосари (Кожевников Александр); Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг катта эксперти (ХСРИК) (Низамидинов Музаффаржон) чиқиш қилишди.


29 март – тадбирнинг иккинчи кунида бўлиб ўтган “МДҲ мамлакатларида лизингни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва муаммолари. Трансчегаравий лизинг асосида ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги баҳс-мунозарада Ўзбекистон Лизинг Берувчилар Ассоциацияси (Мустафаев Зафар), Россия Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА) (Киркоров Алексей), «МАЗ» компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (Жигунов Валерий), «Premium Technics» компанияси (Хитой) (жаноб Meng Yongfang), «Humo Partners» (Абдурахманов Хикмат), Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК) (Нурмуратов Жахонгир), «CNH Industrial»нинг Марказий Осиёдаги компанияси (жаноб Alberto Amarante) вакиллари, шунингдек маҳаллий лизинг компаниялари - «Ўзагролизинг» АЖ (Холмурадов Акмал), «O’zavtosanoat-Leasing» МЧЖ (Икрамов Мирзаакбар) ва «Qurilishmashlizing» АЖ (Абдурахимов Фаррух) раҳбарлари тақдимотлар билан чиқишди


Лизинг бўйича VIII Тошкент Халқаро конференцияси давомида мамлакатдаги ва жаҳондаги лизинг секторининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари, хорижий мамлакатларда, хусусан Россия, Руминия, Италияда лизинг берувчиларда ҚҚСни тўлаш билан боғлиқ масалалардаги тажриба, халқаро молия институтлари билан айниқса Ўзбекистоннинг лизинг соҳасига инвестициялар ва кредит линияларини жалб этиш борасидаги ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.


Форум лизинг соҳасида нималар юз бераётгани ҳақидаги долзарб маълумотларни олиш учун яхши майдончага айланди, ўзаро илғор тажрибалар билан алмашиш, лизинг бозори иштирокчилари, хусусан, лизинг компаниялари, халқаро молия ташкилотлари, етказиб берувчилар, лизинг ассоциациялари вакиллари ўртасида иш юзасидан музокаралар ва ўзаро фойдали учрашувларни ўтказиш имкониятини берди.    




Қўшимча