+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» компанияси билан Германиянинг AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaftm.b.H. Банки вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Босиб чиқариладиган версия

336

2019 йилнинг 29-май куни Тошкентда, «Uzbek Leasing International A.O.» идорасида Германиянинг AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. Банки билан «Uzbek Leasing International A.O.» вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокараларда АКА Банк томондан Банкнинг Ижрочи Директори жаноб Marck Wengrzik ва Экспорт савдосини молиялаш бўйича Президент ўринбосари Elena Melnikova хоним қатнашди. Лизинг компанияси томондан эса Бош Директор Зафар Мустафоев, Бош директор ўринбосари Ботир Юсупов, Молия ва маъмурий ишлар бўлимининг менежери Шуҳрат Расуловлар қатнашишди.

Музокараларда Германия Банки билан Лизинг компания вакиллари Ўзбекистон иқтисодиёти турли соҳаларида ишлайдиган ўрта ва кичик бизнес корхоналари лойиҳаларини молиялаш борасида банк билан компания ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва кучайтириш масалаларини кўриб чиқишди. Uzbek Leasing билан АКА Банк Европа Иттифоқидан жиҳоз олиб келиш лойиҳасини бирга молиялаяпти. Олиб келинадиган жиҳозларни Европанинг Суғурта агентликлари (HERMES, ОeKB, ОDL, CREDONDO ва бошқалар) суғурта қилишади. Бундан ташқари, АКА Банк билан Uzbek Leasing лизинг соҳасидаги стандарт таклифлардан фарқ қиладиган шарт билан Люксембург билан Голландиядан жиҳоз олиб келишни молиялаш ҳақида ҳам музокалар олиб бораяпти.

2015 йилдан бери AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. Банки «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг ишончли ҳамкори бўлиб келаяпти. Иккала томон ўртасида ҳамкорлик бошлангандан буён АКА Банк «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг 7,5 миллионлик Еврога тенг лизинг лойиҳаларини молиялади..

AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. (АКА Bank) Банкини Commerzbank, Landesbank Berlin, LBBW, Deutsche Bank, UniCredit Bank AG, SEB AG, DZ Bank AG, BHF BANK AG ва бошқа банклар акционери бўлган ва Германиянинг 17 та молиявий кредит ташкилотини бирлаштирган Германия банклар консорциуми 1952 йили ташкил қилган 2018 йилнинг охирида Банк активларининг баҳоси 3,2 млрд. Еврога тенг бўлган. Бундан ташқари, Банк Вазирликлараро федерал давлат комитетининг аъзоси бўлади, Эксперт масаласида Федерал ҳукумат маслаҳатчиси вазифасини бажаради.