+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» компанияси Россиянинг «КАМАЗ» компаниялар гуруҳи вакиллари билан ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди

Босиб чиқариладиган версия

331


2019 йил 29-май куни Тошкентда, «Uzbek Leasing International A.O.» идорасида Россиянинг «КАМАЗ» компаниялар гуруҳи вакиллари билан «Uzbek Leasing International A.O.» вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

«КАМАЗ» компаниялар гуруҳи томонидан музокараларда «КАМАЗ» ОАЖ Корпоратив молия ва молия хизмати Директори жаноб Самат Сатторов, "КАМАЗ" ОАЖ Лизинг масалалари бўйича Директори, «КАМАЗ» «Лизинг компанияси» АЖ Бош Директори жаноб Андрей Гладков, «KAMAZ ASIA CENTER» МЧЖ ҚК Бош Директори жаноб Антон Тогулев ва “КАМАЗ” “Ташқи савдо компанияси” АЖ Ҳудудий вакили жаноб Тимур Комилов иштирок этишди.

Музокараларда "КАМАЗ" компаниялар гуруҳи ва «Uzbek Leasing International A.O.» вакиллари Ўзбекистон қурилиш корхоналари учун КАМАЗ автотехникасини сотиб олишни молиялаш масаласини кўриб чиқишди. Хусусан, музокаралар вақтида «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг КАМАЗ автотехникасини ишлаб чиқарувчининг ўзидан фойдали шарт билан харид қилиш ҳақидаги таклифи кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда КАМАЗ автотехникасини ишлаб чиқариш бошланган 2018 йилдан буён «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ умумий 10,4 млд. сўмлик 16 та юк автомобили лизингга олинишини қўллаб-қувватлаган ва қисман молиялаган. Умуман олганда эса компания транспорт портфелида КАМАЗ автотехникасининг улуши 18,5 фоизни ташкил қилади.

«КАМАЗ» компаниялар гуруҳи – Россия Федерациясидаги энг катта автомобил корпорацияси ҳисобланади. «КАМАЗ» ОАЖ дунёнинг етакчи 20 та оғир юк автомобили ишлаб чиқарувчилари сирасига киради ва тўлиқ вазни 16 тоннадан ошиқ оғир юк автомобили ишлаб чиқарувчилар ўртасида 16-ўринда туради. Компания йилига 71 минг дона автомобил ишлаб чиқаради. «КАМАЗ»нинг устав капитали эса 35,36 млрд. рублни ташкил қилади. Ташкилот акцияларининг асосий қисмига давлат ва турли тижорат банклари эгалик қилади. Россия оғир юк автомобиллари бозорининг тахминан 41 фоизини «КАМАЗ» эгаллаган. «КАМАЗ» ОАЖ гуруҳи Россия ва МДҲ ҳамда узоқ хориж давлатларида ишлайдиган 109 та компанияни бирлаштирган.