+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «Henan CHTC Automobile» компаниялари Ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолашди

Босиб чиқариладиган версия

195


2019 йил 04-июнь куни Тошкент шаҳрида «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «Henan CHTC Automobile» компаниялари Халқаро ҳамкорлик ҳақидаги меморандумни имзолашди.

CHTC Group - юк автомобиллари, автобус, қурилиш техникаси, махсус техника ишлаб чиқаради, бундан ташқари, компания электр автобус ва электрда ишлайдиган махсус техника ишлаб чиқарадиган етакчи ташкилот ҳисобланади.

Хитойда компаниянинг юк автомобилларини тўлиқ ишлаб чиқарадиган заводи жойлашган, иккита заводи эса хорижда ишлайди. Компаниянинг двигател ишлаб чиқарадиган иккита заводи ва учта илмий тадқиқот институти бор. Ҳозир яна учта завод қурилаяпти. CHTC Group йилига турли мақсадда ишлатиладиган 400 000 тача автомобил ишлаб чиқаради.

Бундан ташқари, CHTC Group йилига 50 000 дона электрда ишлайдиган махсус техника ва транспорт ишлаб чиқарадиган 5 та заводга эгалик қилади.

Ҳозир мамлакат ичида компаниянинг 600 та сотиш канали мавжуд, Жанубий Шарқий Осиё, Яқин Шарқ давлатлари, Австралия ва бошқа давлатларда яна 70 та сотиш канали ишлаб турибди. Ўзбекистонда CHTC Group номидан "Hi-Tech Trans Group" МЧЖ қўшма корхонаси вакиллик қилади.