+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Янги лойиҳани молиялаш муваффақият билан тугади.

Босиб чиқариладиган версия

183


«Uzbek Leasing International A.О.» АЖ Қорақалпоғистон Республикасида ишлайдиган «IDEAL FIKSAJ» МЧЖга қуйидаги жиҳозларни лизингга берди: Хитой Халқ Республикаси «GE Healthcare» компанияси ишлаб чиқарган «LOGIQ V5» УЗИ апппарати,  Хитой Халқ Республикаси «Tonglu Fuke Medical Equipment Co. Ltd» компаниясининг «FK-ENT 1800» ЛОР комбайни, Хитой Халқ Республикаси «Jiangsu Yongxin Medical-Use Facilities Making Co., Ltd» компанияси ишлаб чиқарган бўйин ва умуртқани тортадиган «YXZ-IV» тракцион кравот ва Хитой Халқ Республикаси «Yuda Medical Equipment» компаниясининг «DST-4» электрли гинекологик операциялар столи.

Лойиҳа ЎзР ТИФ Миллий Банки кредит линияси ҳисобидан сўмда молияланди. Ўзбекистонда юқоридаги тиббий жиҳозларни етказиб бериш билан  «ALL TECH EQUIPMENT SERVICE» МЧЖ ва «EKOTEXPROEKT ENGINEERING». МЧЖ шуғулланади.

«IDEAL FIKSAJ»  МЧЖ тиббий хизмат билан шуғулланадиган компания ҳисобланади. Нукус шаҳрида компаниянинг "Меҳрибон" клиникаси ишлаб турибди. Сотиб олинган янги тиббий жиҳозлар компаниянинг фаолиятини кенгайтиришга имкон беради. Ҳозир клиника Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисига қуйидаги йўналишларда тиббий хизмат қилаяпти: ултратовушли диагностка, терапия, гинекология, физиотерапия, оториноларингология ва стоматология.

Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозироқ компаниямизга мурожаат қилишингиз мумкин!
«Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг идорасига телефон қилиб лизинг олиш билан боғлиқ саволларингизга жавоб олишингиз мумкин: (+99878) 120-02-02, (+99890) 338-43-68 рақамларига телефон қилинг ёки Қорақалпоғистон Республикасидаги вакилимиз Адилбек Бердиев билан гаплашинг.
Тел: (+99891) 387-06-18
Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод туман, Амир Темур катта кўчаси, 88А, «SIMURG» бизнес маркази. Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.