+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.Ж.» “Кредит ҳисоботи: инновациялар, «инфратузилма, инклюзивлик» Минтақавий конференциясида иштирок этмоқда.

Босиб чиқариладиган версия

575


2019 йил 18 июнь куни Украина пойтахти Киевда «Кредит ҳисоботи: инновациялар, инфратузилма, инклюзивлик» Минтақавий конференцияси ўз ишини бошлади. 

Жаҳон Банки Гуруҳи аъзоси  бўлган Халқаро Молиявий Корпорация (IFC) мазкур тадбирнинг ташкилотчиси ҳисобланади. 
Кредит ҳисоботини ривожлантириш соҳасида глобал етакчи ва ишлаб чиқувчиси бўлган IFC молиялаштиришга кенг йўлни оммалаштириш мақсадида, кредит ахборотини  айирбошлаш (хусусий кредит бюролари, давлат кредит реестрлари) учун ижобий муҳитни яратиш бўйича дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги молия муассасалари, ҳукуматлар, регуляторлар ва хусусий сектор билан ҳамкорлик қилади.

2019 йилги кредит ҳисоботи бўйича Минтақавий конференция – бу молия технологиялари соҳасига ихтисослашган молия сектори регуляторлари, молия муассасалари, хусусий секторнинг етакчи ташкилотлари ва компаниялари йиғилган реал платформа бўлиб, бунда фикрлар ва тажриба, бозор ҳақидаги энг сўнгги таҳлилий ахборот, кредит ахбороти ва таваккалларни бошқаришни айирбошлаш соҳасидаги инновациялар баҳамлашилади. 

Форум давомида Давлат кредит реестрлари фаолиятининг ўзига хосликлари, замонавий молия дунёсида уларнинг аҳамияти ва ҳақиқий ўрни кўриб чиқилди, Германия, Италия, Туркия, Украина ва бошқа мамлакатлар Марказий кредит реестрларининг асосий хусусиятлари ва иш тажрибаси тақдим этилди, кредит реестлари томонидан қарз олувчилар тоифаси (юридик, жисмоний, молия муассасалари, давлат сектори) бўйича кредитлар ҳақида ахборотни йиғиш ва умумлаштиришнинг муҳим жиҳатлари таҳлил қилинди, жаҳонда кредит реестрлари тизимини тўлақонли жорий қилиш ва муваффақиятли фаолият кўрсатишига тўсиқ бўладиган муаммолар ёритилди, шунингдек, кредит ҳисоботи моделларини ривожлантиришга қаратилган  тавсиялар ишлаб чиқилди, улардан фойдаланиш эса молия институтларига  молиявий таваккалларни яхшироқ бошқариш ва мамлакатнинг  кредит-молиявий тизимининг умумий барқарорлигини қўллаб-қувватлаш имкониятини беради.