+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «CNH Industrial» Компанияси Тошкент шаҳрида қўшма семинар ўтказди

Босиб чиқариладиган версия

1576


2019 йил 25 июнь куни Тошкентдаги «City Palace» меҳмонхонасида «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва «CNH Industrial» компанияси Ўзбекистонда «CNH Industrial» корпорациясининг техникаси ва транспорт воситаларининг тақдимотига бағишланган қўшма семинар ўтказди.

«CNH Industrial» – бу қишлоқ хўжалиги ускуналари қурилиш техникаси, юк автомобиллари, автобуслар ва бошқа транспорт воситалари, шунингдек саноат ва денгиз учун мўлжалланган куч агрегатларини ишлаб чиқарувчи 12 та глобаль брендни бирлаштирган йирик саноат корхонаси ҳисобланади.


Компания қишлоқ хўжалиги ва қурилиш техникасини (Case ва New Holland, STEYR оиласи брендлари), юк автомобиллари, тижорат автомобиллари, автобуслар ва махсус транспорт воситаларини (IVECO, HeuliezBus, Magirus), шунингдек саноатда ва денгизда қўллаш учун куч агрегатларини (FPT Industrial) лойиҳалаштиради, ишлаб чиқаради ва сотади. Ҳозирги пайтда CNH Industrial компаниясининг 66 та ишлаб чиқариш корхоналарида ва 54 та илмий-тадқиқот марказларида 64 000 дан ошиқ киши меҳнат қилади. Компания ўз ишлаб чиқариш-тижорат фаолиятини 180 та мамлакатда тақдим этади. CNH Industrial, дунёнинг барча асосий бозорларида иштирок этган ҳолда, ўз компаниясини фаолиятини Марказий Осиё минтақаси, жумладан Ўзбекистонда кенгайтиришга диққат қаратади.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Бош директори Зафар Мустафоев мазкур семинардаги ўз маърузасида «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ компанияси «CNH Industrial» маҳсулотини лизинг воситасида, жумладан жалб этилган ҳорижий кредит линиялари ҳисобидан сотишда компания билан ҳамкорликдан манфаатдор эканлигини таъкидлади