+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан музокаралар ўтказди

Босиб чиқариладиган версия

468



2019 йилнинг 11 июн куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ва Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорациясининг (ХСРИС)   корпорация ижрочи директори жаноб Ayman Amin Sejiny (Айман Амин Сежини) бошчилигидаги  делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашув Ислом тараққиёт банки (ИТБ) гуруҳининг молиявий институтлари билан бундан буёнги ҳамкорликни мустаҳкамлаш доирасида ўтказилди.

Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИС) лизинг компаниясининг кўп йиллик ишончли ҳамкори ҳисобланади. 2008-2017 йиллар оралиғидаги ҳамкорлик даврида ХСРИС томонидан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ фойдасига умумий қиймати 13 млн. доллар бўлган молиялаштириш линияси тақдим этилди, жумладан  2008 йилда  - 1 млн. АҚШ доллари, 2014 йилда –5 млн. АҚШ доллари ва 2017 йилда 7 млн. АҚШ доллари ҳажмида.  Молиялаштиришнинг учта линияси бўйича лизинг битимларининг умумий миқдори тиббиёт, озиқ-оқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳалардаги 36 та лойиҳани қамраб олди.

Музокаралар жараёнида томонлар бундан кейинги ўзаро фойдали ҳамкорликнинг истиқболлари, жумладан молиялаштириш ҳажмларини ошириш, Ijarah, Sukuk ва Murabaha  каби молиявий инстументларни тақдим этишда ХСРИС иштироки муҳокама этилди. Томонлар ўрнатилган ўзаро фойдали ҳамкорликни давом эттириш ниятларини тасдиқлашди.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан  2018 йил ноябрдан Ўзбекистон молия бозори учун янги бўлган ислом молиялаштириш тури – Ijarah тақдим этила бошланди.