+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ «Sturgeon Investment Trip» Бизнес-конференциясида иштирок этади

Босиб чиқариладиган версия

478


2019 йилнинг 25 июнь куни Тошкентдаги «Radisson Blu» меҳмонхонасида «Sturgeon Investment Trip» Бизнес-Конференцияси ўз ишини бошлади.

Лондонда (Буюк Британия) қайддан ўтган «Sturgeon Capital Ltd» Инвестицион компанияси мазкур тадбирнинг ташкилотчиси ҳисобланади.

«Sturgeon Capital Ltd» - бу Марказий Осиё ва Кавказдаги Янги ипак йўли минтақасига сармоя киритишнинг 10 йиллик тажрибасига эга инвестицион компания.

«Sturgeon Capital Ltd» ўзи таъкидлаганидек, “Ипак йўли – бу тарих ва табиий ресурсларга бой ноёб инвестициявий минтақа. Унинг Европа ва Осиё ўртасида боғловчи халқа сифатидаги ҳолати, шунингдек дунёнинг йирик ривожланган мамлакатларига яқинлиги уни “Хитойдаги белбоғ ва йўл” ташаббусининг муҳим бенецифиарига айлантиради. Бу эса унинг дунё молия бозорларига томон интеграциясига кўмаклашади.


Бундан ташқари, минтақа мамлакатлари ҳорижий капитал учун, маҳаллий тадбиркорлик ва технологияларни жорий қилишга йўл очиб, муҳим ислоҳотларни ўтказмоқдалар.

Ўзбекистонга турли ҳорижий инвестицион фондлар томонидан қизиқишнинг пайдо бўлиши шу билан шартланадики, Ўзбекистон бугун капитал бозори ривожланган, етарлича диверсификациялашган иқтисодиётга, табиий ресурсларнинг бой заҳирасига эга мамлакат ҳисообланади.

«Sturgeon Capital Ltd» айнан Ўзбекистонга сармоя киритадиган инвестицион компания яратишни режалаштирмоқда.

Бу инвестицион фонд Лондон фонд биржасида белгили нархга эга бўлади ва халқаро инвесторларнинг Ўзбекистонга тўғридан-тўғри сармоя киритишига имкон берадиган биринчи компанияга айланади. Уни Лондондаги фонд биржаси рўйхатига киритилиши Ўзбекистон борасида жозибадор инвестициялар маскани сифатидаги хабардорликни оширади, “Sturgeon Capital Ltd” эса Ўзбекистондаги ижобий воқеаларни халқаро ОАВда тарғиб қилади. Ўзбекистоннинг барча секторларига, банк-молия хизматлари, транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги, истеъмолчилик фаолияти ва стартапларни ҳам қўшган ҳолда, асосан хусусий капитал имкониятларига инвестиция киритиш компания режаларидан ўрин олган.