+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

“Uzbek Leasing International A.O” компаниясининг Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича амалий фаолияти тўғрисида

Босиб чиқариладиган версия

451

2019-йилнинг июнь ойида “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси томонидан Ўзбекистон ишбилармон аёллари Уюшмаси билан ҳамкорликда Наманган ва Тошкент вилоятларида мазкур минтақаларнинг ишбилармон ва тадбиркор аёллари иштирокида семинар-тренинглар ўтказилди. Мазкур тадбирлар Осиё Тараққиёт Банкининг (ОТБ) лойиҳаси доирасида тадбиркор аёллар ўртасида молиявий хабардорликни ошириш мақсадларида ташкил этилди.



Семинарларда, Наманган ва Тошкент вилоятларидаги турли соҳалар вакиллари бўлган таниқли тадбиркор аёллар билан бир қаторда, бизнес соҳасидаги биринчи қадамларини эндигина қўяётган аёллар, шунингдек молиявий кўмакка муҳтож бўлган бўлғуси тадбиркор хотин-қизлар ҳам иштирок этишди. Иштирок этувчилар орасида вилоятлардан келган фермер аёллар, шунингдек ўқув юртларини битириб, ўз бизнесини йўлга қўйишни истаётган ёш қизлар ҳам бор эди. Тренинглар давомида “Uzbek Leasing International A.O” компанияси вакиллари– Ботирхўжа Жўраев (Наманган вилояти) ва Шакиров Тимур (Тошкент вилояти) иштирокчиларни компаниянинг фаолияти билан батафсил таништиртирдилар. 


Тренинглар иштирокчилари ўзларини қизиқтираётган кўплаб саволларга батафсил жавоб олишди, саволларнинг кўпчилиги лойиҳаларни валютавий молиялаштиришнинг ва қайтариладиган лизинг воситасида лизинг хизматларини кўрсатишнинг ўзига хосликларига тегишли бўлди. Фермер хўжаликлари вакилларига уларни қизиқтирган лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш билан боғлиқ мавзулар тўла ёритилди. Аёл тадбиркорлар лизинг хизматларини кўрсатишда солиқ қонунчилиги доирасида солиққа тортиш, шунингдек сотиб олинган лизинг объектлари бўйича ҚҚСни ҳисоблаш имкониятлари борасидаги саволларга жавоблар олишди. Иштирокчилар жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаолиятга аёлларни жалб қилишда лизинг хизматларининг ўрни борасида аниқ тасаввурларга ва билимларга эга бўлишди.