+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

“Uzbek Leasing International A.O.” ва Қорақалпоғистон Республикасидаги Ўзбекистон ишбилармон аёллари Уюшмаси билан ҳамкорликдаги семинар-тренинг

Босиб чиқариладиган версия

442

2019 йил 24 июль куни Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Ишбилармон Аёллар уюшмаси залида “Бизнесни ривожлантириш ва лизинг бўйича янги технологияларни жорий этиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси тадбиркорлари ва фермер хўжаликларининг раҳбарлари қатнашди.


Ушбу тадбирда “Uzbek Leasing International A.O” АЖ компаниясини Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Минтақавий вакил Бердиев Одилбек тақдим этди. У компания фаолияти тўғрисидаги тақдимот ва ахборот-реклама материаллари билан чиқди. 


Тақдимот давомида Бердиев Одилбек тадбиркор аёлларни лизинг хизматларини тақдим этиш шартлари билан таништирди, лизинг лойиҳалари бўйича мавжуд жорий молиялаштириш манбалари ҳақидаги ахборотни тақдим этди, технологик ускунани танлаш бўйича консультациялар ўтказди. Ўз чиқишининг якунида у ушбу ҳамкорликдаги ташаббус аёллар бизнеси соҳасидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш учун реал асосга айланишига ишонч билдирди.

 

Тренинг иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга батафсил жавоблар олишди.