+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Бизнинг муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

Босиб чиқариладиган версия

1299


«Uzbek Leasing International A.О.» Акциядорлик жамияти «SMILE LUX» МЧЖга (Тошкент шаҳри) салқин ичимликларни ишлаб чиқариш ва қуйиш бўйича қуйидаги линияни лизингга берди: «Newamstar Packaging Machinery Co. Ltd» компаниясида (Хитой Халқ Республикаси) ишлаб чиқраилган «RBM8M» моделидаги ротацион пуфлаш машинаси ва «ROLLMATIC N» этикеткалаш қурилмаси, «Zhangjiagang City Worita Packaging Machinery Co., Ltd» компаниясида (ХХР) ишлаб чиқарилган «WD-350A» автомат ўраш линияси ҳамда «Jiangsu Jinrong Machinery Co., Ltd» компаниясининг (ХХР) «JR40-40-10D» автомат чайиш, тўлдириш, тиқинлаш машинаси (1 да 3).

 

Лойиҳани молиялаштириш ишлари Халқаро Молия Корпорацияси (ХМК)нинг чет эл кредит линияси маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Янги ускуна компаниянинг жорий фаолиятини кенгайтириш – салқин ичимликлар ва минерал сув ишлаб чиқариш, қуйиш ва сотиш мақсадида харид қилинди. Бу «SMILE LUX» МЧЖнинг бизнинг лизинг компания орқали муваффақиятли амалга оширган учинчи лойиҳаси ҳисобланади.

 

«SMILE LUX» МЧЖ 2006 йил мартда ташкил қилинган. Маҳаллий бозорда компания бундан 13 йил олдин салқин ичимликларни ноодатий ўрамда ишлаб чиқараётгани (идишига алоҳида тарзда ичиш учун чўп қўйилган) билан ҳаммага таниш бўлиб қолганди. Очилганида ичидан ичиш учун чўп чиқадиган идишнинг ушбу модели ўша пайтда «SMILE LUX» МЧЖ учун реал рақобат устунлигига айланганди.


Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозирнинг ўзидаёқ бизга мурожаат қилинг!

Лизинг олиш масалалари бўйича барча маълумотларни «Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг офисига (+99878) 120-02-02, (+99890) 338-43-68 рақамлари орқали қўнғироқ қилган ҳолда ёки бизнинг ҳудудий ваколатхоналаримизга мурожаат этган ҳолда олишингиз мумкин.


Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 88А «SIMURG» бизнес маркази. Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.