+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) делегацияси «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ офисига ташриф буюрди

Босиб чиқариладиган версия

241


2019 йил 26 сентябрь куни «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ офисида Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хусусий секторни ривожлантириш бўйича катта мутахассиси Бобир Ғафуров бошчилигидаги ОТБ делегацияси «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ходимлари билан учрашди. Учрашув ОТБнинг Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналарининг лизинг лойиҳаларини молиялаштириш учун «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ компаниясига тақдим этган кредит линиясининг амалга ошиш жараёнини ва унинг мониторингини муҳокама қилиш доирасида бўлиб ўтди.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ томонидан ОТБ кредит линиясини ўзлаштириш бўйича бажарилган ишлар ҳақидаги ҳисобот тақдим этилди ва ОТБ делегацияси учун амалга оширилган лизинг лойиҳалари участкаларига ташриф ташкил қилинди.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ – ОТБ кредит линиясини олишга муваффақ бўлган Ўзбекистондаги биринчи лизинг компаниясидир. ОТБнинг жалб этилган кредит линияси суммаси 10 млн АҚШ долларини ташкил қилди.

2018 йилнинг январь ойидан 2019 йилнинг июль ойигача компания томонидан ОТБ кредит линияси бўйича Ўзбекистондаги паррандачилик, тўқимачилик саноати, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, туризм, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, қурилиш ва бошқа соҳаларда фаолият кўрсатувчи хусусий ва кичик бизнес корхоналарининг 46 та лойиҳаси маъқулланди ва молиялаштирилди. Айтиш жоизки, ОТБ кредит линиясининг маблағлари устувор тарзда Тошкент шаҳридан ташқарида жойлашган хусусий сектор корхоналарининг ва аёллар ташкилотнинг 50%га эгалик қилувчи ёки бошқарувчи корхоналарнинг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилди.

Музокаралар жараёнида томонлар тарафидан кейинги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ таъсисчилари таркибига кириш; бизнес-жараёнларни оптималлаштиришда ва ҳамкорликдаги янги лизинг маҳсулотларини яратишда лизинг компанияси томонидан техник кўмакни ташкил қилиш истиқболлари; Ўзбекистон лизинг берувчилари учун семинар-тренингларни ташкил қилиш ва ўтказишда ОТБ экспертларини жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.