+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Дубайда (БАА) ислом лизинги (Ижара) бўйича халқаро конференция.

Босиб чиқариладиган версия

374


2019 йил 14 октябрь куни БАА пойтахти Дубайда «AlHuda CIBE» Ислом банкинги ва иқтисодиёти Маркази ва Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси томонидан ташкил қилинган ислом лизинги бўйича Халқаро конференция иш бошлади.


Ислом лизинги ва ислом молиясини англаб етишга кўмаклашиш, ислом лизингини молиявий индустрия учун барқарор молиявий ечим сифатида тан олиш, ислом лизинги имкониятларини ўрганиш, бизнесни ривожлантириш учун халқаро бизнес-ўйинчилар, инвесторлар ва мутахассисларни, шунингдек лизинг саноатига тўғридан-тўғри ҳорижий инвестицияларни жалб этиш мазкур тадбирнинг асосий мақсади ҳисобланади.


Ислом банкинги ва молиявий индустриясини кенгайтириш савдо ривожида ва мамлакатлар ўртасидаги ишбилармонлик муносабатларда ижобий ўзгаришларга олиб келади, шунингдек анъанавий молиявий маҳсулотларга муқобиллар яратади. Ислом банкинги ва молияси турли минтақалардаги халқаро ва ислом банкларини жалб қилиш орқали мусулмон аҳолиси ва қолган дунё ўртасидаги савдо имкониятларининг кенгайишида ўз ролини намоён қилиши мумкин. Конференция ислом лизингининг фойдаланмаган бозорини ўрганиш, бутун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда ҳам ислом банк ва молиявий индустриясидаги сўнгги тенденциялар, муаммолар ва имкониятларни қабул қилиш ва ўрганиш учун ҳақиқий туртки ҳисобланади.


Ўзбекистон тижорат банклари, лизинг компаниялари, суғурта ташкилотлари ва молия-инвестиция компаниялари вакиллари қатори конференция ишида Бирлашган Араб Амирликлари, Эфиопия, Покистон, Саудия Арабистони, Тожикистон ва бошқа мамлакатларнинг вакиллари ҳам иштирок этишди.