+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

MATRADE компаниясидан Ўзбекистонга экспортни жадаллаштириш миссияси

Босиб чиқариладиган версия

362


2019 йил 15 октябрда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Малайзиянинг Ўзбекистондаги Ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси (МАТРЕЙД)нинг брифинг-сессияси ўтказилди.

Малайзия ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо муносабатларини ривожлантириш, мамлакатлар ўртасида экспорт ва импорт ҳажмини ошириш тадбирнинг муҳим миссияси ҳисобланади. MATRADE Малайзия компанияларига ўзининг чет элдаги иштирокини ўрнатишга ва турли реклама кампаниялари, шу жумладан савдо миссиялари, ихтисослашган маркетинг миссиялари ва халқаро савдо ярмаркалари ёрдамида ўзининг хориж бозорларидаги обрўсини оширишга кўмаклашади.


Бўлиб ўтган сессияда қутлов нутқи билан қуйидагилар сўзга чиқди:

  • Жаноб Mohd Mustafa Abdul Aziz – Малайзия Ташқи савдони ривожлантириш корпорацияси (МАТРЕЙД) бош директорининг ўринбосари;

  • Жаноб Hendy Assan – Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси;

  • Жаноб Suresh Kumar – МАТРЕЙДнинг Алмати шаҳридаги маслаҳатчиси.

Шунингдек Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси, «Grata International» адвокатлик фирмаси, “Ўзстандарт” агентлиги ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ компаниясининг тақдимотлари тақдим этилди. «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг тақдимоти билан Зафар Мустафаев чиқди.


Брифинг-сессия якунида Ўзбекистон компанияларининг вакиллари Малайзия тадбиркорларини қизиқтирган барча саволларга жавоб берди.

Кечаги тадбирга қўшимча равишда 2019 йилнинг 16 октябрь куни нафақат компаниялар ўртасидаги, балки Малайзия ва Ўзбекистон мамлакатлари ўртасидаги кейинги ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш учун «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ компанияси офисига жаноб Mohd Mustafa Abdul Aziz ва жаноб Suresh Kumar ташриф буюрди. Учрашув якунлари бўйича томонлар муваффақиятли ўтказилган тадбир ва музокаралар учун ўзаро миннатдорчилик билдиришди.