+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Ислом Лизинги бўйича Дубайда (БАА) семинар- тренинг

Босиб чиқариладиган версия

360


Дубай шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) 2019 йилнинг 14 октябрида бошланган Ислом Лизинги (Ижара) бўйича Халқаро Конференция давомида, 2019 йилнинг 15 октбридан бошлаб, Ислом Лизинги бўйича ихтисослашган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Семинар-тренинг банклар, суғурта компаниялари ва лизинг компанияларининг ходимларини ўргатиш ва ривожлантириш, Ислом Банк, Суғурта ва Молия Ишини илгари суриш ва ривожлагтиришга кўмак беришлари учун, уларга Ислом молиялаштириш соҳасида ҳар томонлама мажмуавий билимлар тақдим этишга қаратилган.

Семинар-тренинг иштирокчилари Ислом лизингини (Ижарани) Ўзбекистон Республикаси молия секторида амалий қўллашнинг турли жиҳатларини ўрганишди ва фаол муҳокама қилишди.

Семинар-тренинг якунида мазкур тадбирнинг иштирокчиларига сертификатлар топширишнинг расмий маросими бўлиб ўтди.

Мазкур номинацияда:

  • “Ислом молиялаштириши меъёрларига мос келадиган Ўзбекистон Республикасига энг яхши инвестиция” --- “Ўзбекистон-Уммон Инвестицион Компанияси” МЧЖ

  • “Ислом молиялаштириши меъёрларига мос келадиган Ўзбекистоннинг энг яхши лизинг компанияси” --- “Taiba Leasing” ҲК МЧЖ