+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» компанияси Тошкентда «BUSINESSWOMENEXPO 2019» Халқаро савдо кўргазмасида қатнашди

Босиб чиқариладиган версия

244


Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга кўмаклашиш доирасида «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси 2019 йил 24-25 октябрь кунлари “ЎЗКЎРГАЗМАСАВДО” мажмуасида бўлиб ўтган “Businesswomenexpo-2019” Халқаро савдо кўргазмасида қатнашди.


Ушбу тадбир “Тадбиркор Аёл” Ўзбекистон Ишбилармон аёллар уюшмаси томонидан қатор маҳаллий ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Кўргазмани ўтказишдан асосий мақсад – жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги ютуқлари ва ривожланиш истиқболлари билан танишиш имкониятини тақдим этиш, аёллар бошқарадиган корхоналарни кенгайтириш, модернизациялаш ва техник жиҳатдан янгилаш учун чет эл инвесторлари ва бўлғуси ҳамкорларни жалб этиш ҳамда аёл тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортининг ўсишига кўмаклашишдан иборат бўлди.


Кўргазмада тўқимачилик, қурилиш, кимё, косметология, парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар, шунингдек қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи ва озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар қатнашди. Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистондан ташриф буюрган тадбиркор а   ёллар ўз маҳсулотларини фаол, муносиб ва жуда ёрқин тарзда намойиш этишди.


Мазкур тадбирда «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг ходимлари тадбиркор аёлларни компаниямизда лизинг хизматларини тақдим этиш шартлари билан таништирди, бугунги кунда мавжуд бўлган лизинг лойиҳаларини молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот берди ҳамда кўргазма иштирокчиларининг аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришда Ўзбекистон лизинг индустриясининг имкониятлари ҳақидаги кўп сонли саволларига жавоб берди.