+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) делегацияси «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК офисига ташриф буюрди

Босиб чиқариладиган версия

220


2019 йил 28 октябрь куни «Uzbek Leasing International A.O.» Акциядорлик жамияти Қўшма корхонаси офисида Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (ЕТТБ) делегациясининг жамият ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. ЕТТБдан делегация таркибида Молиявий институтлар департаментининг Россия, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича директори Георгий Орлов, Молиявий институтлар департаментининг ассоциацияланган директори / бош банкири, Марказий Осиё бўйича бизнес-етакчи Жаҳон Шамсиев, Молиявий институтлар департаментининг етакчи банкири Дмитрий Дмитриев ва ЕТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси банкири Хуршид Узоқов қатнашди.


Учрашув ЕТТБ ва «Uzbek Leasing International A.O.» ўртасидаги муваффақиятли ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва реал имкониятларини муҳокама қилиш доирасида ўтказилди.

ЕТТБ «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг асосчиларидан бири ва унинг кўп йиллик ишончли ҳамкори ҳисобланади. Ўтган ҳамкорлик даври мобайнида ЕТТБ томонидан «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси фойдасига умумий миқдори 10 млн АҚШ долларидан иборат кредит ресурслари тақдим этилди. Жумладан, охирги 5 млн долларни ўзлаштириш ишлари ташкилотлар ўртасида 2019 йил 22 майда имзоланган кредит келишуви доирасида амалга оширилмоқда. Айни пайтда ушбу кредит маблағлари Ўзбекистон Республикасининг кичик ва ўрта бизнес корхоналари учун лизинг лойиҳаларини молиялаштиришга йўналтирилмоқда.