+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

1054


“Uzbek Leasing International А.О.” АЖ ҚК 2012 йилдан буён лизинг объектларига ГПС трекерлар (транспорт воситаларини йўлдошдан назорат учун маълумотлар қабул қилиш-узатиш қурилмаси)ни ўрнатмоқда. Компания томонидан ГПС трекерлар ҳаракатланувчи мулкнинг барча турлари, айнан енгил автомобиллар, қурилиш ва махсус техника (самосваллар, автокранлар, юк ортгичлар ва ш.к.)га уланади.

“Uzbek Leasing International А.О.” АЖ ҚК ва компания мижозлари ушбу қурилма ёрдамида лизингга олинган транспорт воситаси мониторингидан фойдаланиш имконига эга бўладилар, бу объект жойлашувини “онлайн” режимда аниқлаш ва унинг ҳаракатланиш тарихи билан танишиш имконини беради. ГПС трекерларнинг бошқа функционал афзалликлари қуйидагилардир:

  • транспорт воситаси юрган йўл ва ишланган мотосоатлар ҳисобини юритиш;
  • транспорт воситаси тезлик режими мониторинги;
  • транспорт воситаси фаолияти ўлчамлари бўйича таҳлилий ҳисоботлар тайёрлаш.

Шуни такидлаш керакки, лизинг муддати тугагач ушбу қурилма мижоз ихтиёрида қолади.

Қўшимча маълумотни 78 120-02-02, 90 965-45-20 телефон рақами орқали олишингиз мумкин.