+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Ahbor-Reyting» рейтинг агентлиги «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг барқарор молиявий ҳолатини тасдиқлади

Босиб чиқариладиган версия

432


2019 – йилнинг декабрида “Ahbor-Reyting” Рейтинг агентлиги томонидан uzA+ миллий шкаласи бўйича “Барқарор” тахмини ва “жуда юқори” кредит қобилияти даражаси билан “Uzbek Leasing International A.O.” ҚК АЖнинг барқарор молиявий ҳолати тасдиқланди. Компания бизнеси кўламларининг барқарор ўсиши, бозорда ўз ўрнини эгаллашга қаратилган яхши ишлаб чиқилган стратегия ва бизнес устуворликларини белгилаб олиш, акциядорларни қўллаб-қувватлаш, активлар рентабеллиги ва хусусий капитали кўрсаткичларининг ошиши, жорий ликвидлик коэффициентининг ўсиши, замонавий информацион технологияларнинг фаол жорий қилиниши ва менежерларнинг тажрибали жамоаси лизинг компанияси рейтингини ушлаб турувчи ижобий омиллардан ҳисобланади.

 

“Uzbek Leasing International A.O.” ҚК АЖнинг муваффақиятли стратегияси хизматлар сифатини доимий ошириб бориш, Ўзбекистонда кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни ривожлантиришга йўналтирилган.