+99871 120-02-02

«Uzbek Leasing International A.O.» лойиҳаларини AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaftm.b.H. банк (Германия) маблағлари ҳисобидан молиялаштириш

667

2015 йилдан бугунги кунга қадар AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. банки «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг ишончли молиявий шериги ҳисобланади. Ўтган ҳамкорлик йиллари даврида АКА банк томонидан «Uzbek Leasing International A.O.» фойдасига умумий миқдори 10 млн евро бўлган лизинг лойиҳаларининг молиялаштирилиши амалга оширилди.

Айни пайтда «Uzbek Leasing International A.O.» ва АКА банк ҳамкорликда Экспорт Суғурта Агентликлари (HERMES, ОeKB, ОDL, CREDONDO ва бошқалар)нинг суғурта қопламаси остига ЕИдан ускуналар етказиб берилишини молиялаштиришмоқда. Германиядан ускуналар етказиб беришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш суммаси 30 минг евродан бошланади. ЕИнинг бошқа мамлакатларидан ускуналар етказиб беришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш суммаси эса 1 млн евродан бошланади. Лойиҳалар лизинги муддати – 5 йилгача. Иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият юритувчи Ўзбекистоннинг кичик ва ўрта бизнес корхоналари «Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг лизинг олувчиларига айланиши мумкин.

Лойиҳаларингизни AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. банкининг маблағлари ҳисобидан муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозирнинг ўзидаёқ бизга мурожаат қилинг!

Лизинг олиш масалалари бўйича барча маълумотларни «Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг офисига (+99878) 120-02-02 рақами орқали қўнғироқ қилган ҳолда ёки бизнинг ҳудудий ваколатхоналаримизга мурожаат қилиб олишингиз мумкин.

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А, «SIMURG» бизнес маркази. Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.