+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O» ҚК АЖ ўз корпоратив облигацияларини чиқариши тўғрисидаги расмий эълон

Босиб чиқариладиган версия

368


2020 йилнинг 20 февраль куни Тошкентдаги “City Palace Hotel” меҳмонхонасида Road Show – “Uzbek Leasing International A.O.” ҚК АЖнинг 25 млрд. сўм миқдорида корпоратив облигацияларини чиқаришига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.


Мазкур тадбирда эмитент (“Uzbek Leasing International A.O.” ҚК АЖ) ва маслаҳатчи (“Avesta Investment Group” инвестиция гуруҳи) томонидан тайёрланган “Uzbek Leasing International A.O.” компанияси фаолияти, унинг молиявий аҳволи, фаолият натижалари, лизинг хизматлари бозори потенциалига тегишли тақдимотлар ҳавола этилди, шунингдек компаниянинг корпоратив облигацияларига сармоя киритишнинг афзалликлари намойиш этилди.


Маълумот учун: “Uzbek Leasing International A.O.”умуммий суммаси 25 млрд. сўм бўлган 3 (уч) турдаги алоҳида чиқариладиган корпоратив облигацияларни чиқаради: 8 млрд. сўмлик муиқдорда, 1 йил муддат билан, йиллик 18% фоиз қайд қилинган фоиз ставкаси бўйича; 8 млрд. сўм миқдорда, 2 йил муддат билан, йиллик 19% фоиз ставкаси бўйича; ва 9 млрд. сўм миқдорда, 3 йил муддат билан, йиллик 20% қайд қилинган фоиз ставкаси бўйича. Бунда облигациялар чекланмаган шахслар доираси ичида оммавий жойлаштириш йўли билан тарқатилади.

Компаниянинг корпоратив облигацияларини Республика “Тошкент” фонд биржаси АЖ биржанинг котировкалар варағига қўшишини режалаштирмоқда.