+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

ҲУРМАТЛИ ҲАМКОРЛАР!

Босиб чиқариладиган версия

326

"Uzbek Leasing International A.O." Акциядорлик Жамияти Қўшма Корхонаси сизни 25 млрд. сўмлик корпоратив облигациялар чиқарилишига бағишланган тадбирда иштирок этишга таклиф қилади.

"Uzbek Leasing International A.O." АЖ ҚК бош директори, мутахассислари ва маслаҳатчилари сизни компаниянинг молиявий ҳолати ва ривожланиш стратегияси билан таништирадилар, Ўзбекистон Республикасида лизинг хизматларининг имкониятлари ҳақида гапириб берадилар, шунингдек компаниянинг корпоратив облигацияларига сармоя киритишнинг афзалликларини намойиш этадилар.

Тадбир 2020 йил 20-феврал куни бўлиб ўтади. Иштирокчиларни рўйхатга олиш эрталаб соат 11:30 да бошланади. Тадбирнинг очилиши соат 12:00 да.

Ўтказилиш жойи: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 15, “City Palace Hotel” меҳмонхонаси

Ҳозирнинг ўзидаёқ қуйидаги ҳавола бўйича рўйхатдан ўтинг: https://forms.gle/efai86aTuydBkhwu7

Компания ва корпоратив облигациялар тўғрисида қўшимча маълумот учун иловадаги эмитентнинг таҳлилида олишингиз мумкин.

Қўшимча