+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси»нинг 2019 йил фаолияти якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Босиб чиқариладиган версия

327

2020- йил 5-февраль куни «Simurg» бизнес маркази биносида «Ўзбекистон Лизинг уюшмаси»нинг 2019- йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳисобот даври якунлари сарҳисоб қилинди ва мамлакатимизда лизинг бозорини ривожлантиришнинг кейинги вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб олинди.

2019 йил якунларига кўра, республика лизинг хизматлари бозорида 43 лизинг берувчи лизинг фаолияти билан фаол шуғулланмоқда, улардан 12 таси банклардир. Ҳисобот даврида лизинг операцияларининг умумий портфели 5 трлн. 344 миллиард сўмни ташкил этди. Ҳисобот даврида лизинг берувчилар 11999 та янги лизинг битимларини туздилар, уларнинг ҳажми 2 трлн. 796 млрд. сўмни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1% ёки 161 млрд. сўмга кўпдир.

Лизингга берилган объектлар орасида биринчи ярим йилликда қишлоқ хўжалиги техникалари етакчи ўринни эгаллаб турибди, лизинг битимларининг умумий таркибидаги уларнинг улуши 30,2% ни ташкил этди. Шуни таъкидлаш керакки, транспорт воситаларининг улуши сезиларли даражада ўсди ва 29,3% ни ташкил этди. Шунингдек, қурилиш техникаси ва ускуналарини лизингга бериш бўйича битимлар ҳажми ҳам нисбатан кўп - 20,2% ва технологик ускуналар - 18,5%.


.Ўз навбатида, кўчмас мулк ва кўчмас мулк комплексларини лизингга бериш кўрсаткичлари кескин пасайиб, бутун бозорнинг атиги 1,8 фоизини ташкил этди.

Кўриб чиқиладиган ҳисобот даврида лизинг компаниялари орасида «O'zagrolizing» (827,3 млрд. сўм), «Qurilishmashlizing» (255,1 млрд. сўм), «Uzbek Leasing International A.O.» (242,3 млрд. сўм), «Nano Lizing» (218,1 млрд. сўм) ва «O’zavtosanoat-Leasing» (180,9 млрд. сум) энг йирик иштирокчилар бўлишди.

Ҳисобот даврида банклар орасида «Ipoteka Bank» (199,3 млрд. сум), «Ipak Yo’li Bank» (18,9 млрд. сум), «Qishloq Qurilish Bank» (9,1 млрд. сум), «Trust Bank» (7,6 млрд.сум), «KDB Bank Uzbekistan» (6,1 млрд. сум)энг катта лизинг берувчилар: бўлишди.

 2019 йил давомида амалга оширилган янги лизинг битимларида ҳудудлар орасида энг катта улушни Тошкент шаҳри эгаллади - 34,6%, иккинчи ва учинчи ўринларни мос равишда Тошкент вилояти ва Қашқадарё вилояти эгаллади - мос равишда 11,5% ва 9,1%.

PAIH_RU_03.02.2020

Презентация Скоринга 5

ЛАУ - 2019 Final

Презентация_Гаров_реестр_Орган_2020