+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

«Uzbek Leasing International A.O.» ҚК ҳиссадорларининг навбатдан ташқари 80- умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабарнома.

Босиб чиқариладиган версия

150

«Uzbek Leasing International A.O.» ҚК  

ҳиссадорларининг  навбатдан ташқари  

80- умумий йиғилишини  ўтказиш тўғрисида хабарнома.

Кузатув кенгаши «Uzbek Leasing International A.O.» (“Жамият”) (манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 88-а-уй e-mail: info@uzbekleasing.uz) ҚК  ҳиссадорларининг  навбатдан ташқари 80 - умумий йиғилишини  ўтказиш тўғрисида хабар қилади. Йиғилиш 2020 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 88-а-уйда соат 14:00 да бўлиб ўтади. Ҳиссадорларни рўйхатдан ўтказиш 2020 йилнинг  31 март куни соат 13:30 да бошланади.

Кун тартиби:

1.  Жамиятнинг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2.  Жамият ҳиссадорларининг 80-навбатдан ташқари  умумий йиғилиши регламентини  тасдиқлаш тўғрисида.

3.  “Abu-Dhabi Uzbek Investment» МЧЖ ҚК дан  жамият  олаётган   қарзнинг   шартларини тасдиқлаш тўғрисида.

Ҳиссадорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш учун жамиятнинг ҳиссадорлари реестрини шакллантириш санаси: 2020 йилнинг 10 марти куни.

Ҳиссадорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамиятнинг ҳиссадорлари реестрини шакллантириш санаси: 2020 йилнинг 25 марти куни.

Ҳиссадорларнинг вакиллари паспорт ва лозим шаклда расмийлаштирилган ишончномани ўзлари билан олиб келишлари керак.

Ҳиссадорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган  масалалар  билан  Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 88-а-уйда жойлашган манзилда, ҳиссадорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилгунига қадар танишиб чиқишлари мумкин.

2020 йилнинг 10 март куни.