+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Ўзбекистон Лизинг уюшмаси Чех-Ўзбек Дўстлиги жамияти билан биргаликда Прага шаҳридаги Марказий Богемия Университети базасида ишлаб чиқилган “Тадқиқот ва Профессионал алмашинув” лойиҳаси ҳақида хабар қилади

Босиб чиқариладиган версия

514


Ўзбекистон Лизинг уюшмаси Чех-Ўзбек Дўстлиги жамияти билан биргаликда Прага шаҳридаги  Марказий Богемия  Университети базасида ишлаб чиқилган “Тадқиқот ва Профессионал алмашинув” лойиҳаси ҳақида хабар қилади.

Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йилнинг 13 апрелидан 22 апрелига қадар 10 кун мобайнида, Чехия Республикаси Прага шаҳрида Марказий Богемия  Университети базасида “Инвестициявий маблағлар ва корпорациянинг инвестициявий фаолияти: Инвестиция қилиш шакли сифатида лизинг” мавзусида  семинар-тренинг бўлиб ўтади.

Семинар-тренинг компания раҳбарлари, олий ва ўрта бўғин менежерлари, молия бўйича мутахассислар, тижорат банклари, лизинг ва суғурта компаниялари бош муҳосиблари ва муҳосиблар учун мўлжалланган.

Ўқув курсининг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:

  • Лизинг бизнеси мутахассислари учун билим ва кўникмаларни ошириш, ҳалқаро амалиёт билан  таништириш;
  • Лизинг компаниялари мутахассисларига ўзларининг билимлари ва тажрибали ходим  эканликларини кўрсатиш орқали малакаларини тасдиқлаш имконият  бериш;
  • Лизинг бизнеси учун кўп сонли ходимларни ўқитиш орқали уларга билимларини тасдиқловчи  сертификатлар тақдим этиш.

Иштирокчилар шунингдек, етакчи чех лизинг компанияларига ташриф буюришлари ва улар фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Мазкур тадбирда  қатнашиш истагини билдирганлар   e-mail: syun@uzbekleasing.uz  ёки   (+99890) 977-35-50 телефонига алоқага чиқиб, ўз тасдиқномангизни беришингизни сўраймиз.