+
Онлайн қабулхона Онлайн буюртма

Коронавирус пандемияси бутун жаҳон ҳалқлари учун оғир синов бўлди.

Босиб чиқариладиган версия

295

Коронавирус  пандемияси бутун жаҳон ҳалқлари учун оғир синов бўлди.  Инсоният ўзининг  энг янги тарихида бу каби  таҳликали вазият билан тўқнашмаган эди.

Шуни қайд этиш керакки, мамлакатимизда Президентимиз раҳбарлиги остида тезкор чоралар ва муҳим қарорлар ўз вақтида қабул қилинди.

Жорий вазиятда «Uzbek Leasing International A.O.» ҲЖ ҚК мижозлар, агентлар ва маҳсулот етказиб берувчилар ила битимни тайёрлаш босқичидаги муносабат жараёнини юқори даражада мақбуллаштириб, ўз фаолиятини давом эттиради. Амалиётларнинг катта қисми ҳамда  буюртмаларни кўриб чиқиш ва шартномаларни тайёрлаш билан боғлиқ  компаниянинг ички бизнес-жараёнлари ҳам  онлайн  тартибида  амалга оширилмоқда. Хусусан, мижозларимиз масофадан туриб асбоб-ускуна, техника воситалари, автотранспорт ва бошқалар учун буюртма қолдиришлари ва лизинг бўйича тўловлар ҳисоб-китобини олишлари мумкин.

Компания менежерлари  ҳам  онлайн тартибда маслаҳат беришни давом эттириб, мижозлар билан   тезкор  муносабатни намоён этмоқдалар.  Шундай қилиб, ўзаро алоқаларнинг масофавий услубига вақтинчалик ўтиш «Uzbek Leasing International A.O.» ҲЖ ҚК мижозларига ўз компаниялари учун мақбул шартларни  танлаб олишга монеълик қилмайди.

Сиз лизинг  хизматлари  кўрсатиш масалалари бўйича барча маълумотларни

info@uzbekleasing.uz электрон манзили ёки компаниянинг www.uzbekleasing.uz  сайтидан  олишингиз мумкин.

Facebook: fb.com/uzbekleasing
Instagram: @uzbekleasing
Telegram: https://t.me/uzleasing