«Uzbek Leasing International A.O.» компаниясининг «SHAPE Knowledge Services» билан билан музокаралари бўлиб ўтди

2020 йил 25 июнда «SHAPE® Knowledge Services» компанияси (https://www.consultSHAPE.com) ва «Uzbek Leasing International A.O.» қўшма корхонаси ўртасида ZOOM видеоалоқаси орқали музокаралар бўлиб ўтди.. Исломий молия ва исломий маҳсулотларга дунё миқёсида тобора ортиб бораётган талаб ва қизиқишни ҳисобга олган ҳолда, SHAPE® Knowledge Services банклар, лизинг компаниялари, молия институтларига қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади.

  • Шариат (Ислом қонунлари тўплами) бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағларни жалб қилиш; 
  • Тегишли молиявий маҳсулотлар учун янги исломий молиявий маҳсулотлар ва фатво (Fatwa) хизматларини ишлаб чиқиш;
  • Ходимлар учун исломий молиялаштириш бўйича тренинг.

Ҳозирги кунда «Uzbek Leasing International A.O.» ушбу компания билан учала йўналишда ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Музокараларнинг асосий жиҳати Исломий молиялаштириш имкониятларини чуқур ўрганиш, «Uzbek Leasing International A.O.» фаолиятини кенгайтириш учун халқаро бизнес иштирокчилари, инвесторлари ва молиявий мутахассисларни жалб қилиш, шунингдек лизинг соҳасига тўғридан-тўғри хорижий инвеститсияларни жалб қилишдир.

Изоҳ: SHAPE® Knowledge Services –  исломий молиявий хизматларнинг етакчи маслаҳатчиси ҳисобланади. Компаниянинг Қувайт, АҚШ ва Малайзияда ваколатхоналари мавжуд. SHAPE®ислом банкчилиги, исломий «дарча»ни яратиш, стратегик менежмент, ислом бизнес стандартларига мувофиқ бизнесни қайта қуриш ва молиявий модель, шунингдек мувофиқлик ва тартибга солиш, исломий молиявий воситаларни тузилиши, исломий маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва ҳк. бўйича маслаҳатлар беради. SHAPE® компанияси исломни молиялаштириш бўйича етакчи халқаро тренер демакдир.