Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан кураш бўйича вебинар

"Uzbek Leasing International A.О." қўшма корхонаси ва Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси масъул ходимлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги валюта қоидабузарликларига қарши курашиш Департаменти томонидан ташкил этилган веб-семинарда иштирок этдилар. Вебинар республиканинг жорий йилнинг кузида бўлиб ўтадиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан кураш бўйича миллий хавфларнинг хорижий экспертлар томонидан баҳоланишига тайёргарликка бағишланди. Унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, суғурта, аудиторлик ва лизинг компаниялари ходимлари иштирок этдилар. Вебинар давомида халқаро экспертлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш билан кураш бўйича хусусий сектор фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қимматли маслаҳатлар ва кўрсатмалар берилди.