«Uzbek Leasing International A.O.» МДҲда ислом банки ва молиясини ривожлантириш бўйича вебинарда иштирок этди

2020 йил 13-июл куни AlHuda Ислом банкчилиги ва иқтисодиёти маркази (CIBE) томонидан ташкил қилинган "МДҲда ислом банкчилиги ва молиясини ривожлантириш" мавзусида ZOOM видео-ҳаволаси орқали веб-семинар бўлиб ўтди. Вебинарда AlHuda CIBE, Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) ва Хусусий Секторни Ривожлантириш бўйича Ислом Корпорацияси (ХСРИК) вакиллари қуйидаги йўналишлар бўйича тақдимот ўтказишди: - Ислом банки ўз фаолиятини қандай олиб боради? Исломий ва анъанавий банкчилик ва молия ўртасидаги фарқ; Исломий ва анъанавий лизинг ўртасидаги қандай фарқ бор?.

Таъкидлаш жоизки, Исломий банкчиликни молиялаштиришнинг муқобил воситаси сифатида баҳолаш ва уни мамлакатимизда қўллаш имкониятлари Ўзбекистон учун ушбу тадбирда муҳокама қилинадиган асосий масалалардан бири ҳисобланади.

Вебинарда Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси, лизинг компаниялари, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари фаол иштирок этдилар.