2020 йил 20-июль куни “Usmani & Co.” ва "Uzbek Leasing International A.O.”ОАЖ ҚК ўртасида ZOOM орқали музокаралар бўлиб ўтди.

Usmani & Co. дунёга таниқли консалтинг фирмаси бўлиб, ўзининг глобал миқёсда иштироки, интеграциялашган тузилмаси ва халқаро миқёсда тан олинган олимлардан фойдаланган ҳолда кенг қамровли консалтинг хизматларини таклиф этади. Usmani & Co. дунё бўйлаб тартибга солувчилар ва қонун чиқарувчилар учун мавжуд бўлган Исломий молиявий ҳадлар, маҳсулотлар ва хизматларни жорий қилиш ва қайта кўриб чиқишда ҳар томонлама ёрдам беради. Шариат талабларига мослаштирилган индивидуал маҳсулотларни ишлаб чиқиш орқали компания ўзини ислом молия саноатида инноватор сифатида кўрсатди. 

Ҳозирги кунда бутун дунёда исломий молия ва исломий маҳсулотларга талаб ва қизиқиш тобора ортиб бормоқда, шу муносабат билан Uzbek Leasing International компанияси ва Usmani & Co. қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилишди:

  • Шариат (Ислом қонунлари муажмуаси) га мувофиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағларни жалб қилиш;

  • лизинг компаниялари ва банклар учун исломий молиялаштириш бўйича тренинглар;

  • Ўзбекистонда ислом банкчилигини жорий этиш бўйича маслаҳат бериш.