«FORWARD TRANS TERMINALS» МЧЖ томонидан контейнерлар билан ишлаш учун француз ристакери лизингга қўйилди

Яна бир муваффақиятли молиялаштирилган ва амалга оширилган лойиҳамиз – «FORWARD TRANS TERMINALS» МЧЖ (Тошкент вилояти) ҳисобланади.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК «FORWARD TRANS TERMINALS» МЧЖ га «MHPS Cranes France S.A.S.» (Франция) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 45 тонна юк кўтариш қобилиятига эга Ричстакер TFC 45 RH ни лизингга берди. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг кредит линияси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Ричстакер (ингл. reach stacker) - бу контейнерларни юклаш ва тушириш учун мўлжалланган юк ортувчи. У контейнерлар ва тиркамаларни, турли хил: портлардан тортиб, то оғир саноатгача бўлган шароитларда юклаш ва тушириш ишларини бажаришга қодир. Юк ташиш технологияси ва логистиканинг ўзига хос хусусиятларига қараб, ричстакерларга ёрдамчи ёки асосий транспорт вазифаси юклатилади.

Таъкидлаш керакки, бугунги кунда ричстакерлар жуда қиммат ускуналар бўлиб қолмоқда. Улар оммавий ишлаб чиқарилмайди ва аксарият ишлаб чиқарувчилар асбоб-ускуналарни ишлаб чиқаришга буюртма беришда мижоздан олдиндан тўловни талаб қилади.

Иккиламчи бозорда ричстакерлар кам учрайди, чунки дастлаб логистика компаниялари ва ташувчилар томонидан маълум бир иш шароитларига ва узоқ муддатли бизнес режаларга мувофиқ сотиб олинади.

«FORWARD TRANS TERMINALS» МЧЖ - бу логистика соҳасида ўзини кўрсата олган Ўзбекистондаги энг муваффақиятли компаниялардан бири. Компания 2014 йилда ташкил этилган. Компаниянинг фаолияти харидорларга қуйидаги логистика хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим этишга қаратилган: юкланган ва бўш контейнерларни қабул қилиш ва сақлаш, юклаш ва тушириш ишлари, шунингдек, катта ва оғир юкларни жойлаштириш ва сақлаш.

«Uzbek Leasing International A.O.» ОАЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳа туфайли TFC 45 RH Ричстакерини сотиб олиш ва ундан фойдаланиш "FORWARD TRANS TERMINALS" МЧЖга Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган терминалида контейнерларга хизмат кўрсатиш нархини пасайтиришга ва шу билан биргаликда логистика хизматлари бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлашга (контейнерларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш) имкон берди.

Лизинг масаласи бўйича маълумотни бизнинг офисимизга (+99878) 120-02-02 рақамига) қўнғироқ қилиб ёки ҳудудий вакилларимизга мурожаат қилиб олишингиз мумкин:

Ҳудудий вакилларимиз:

Андижон ва Фарғона вилояти:

  • Абдурахимов Нодирбек Эргашевич

  • +99898 570-40-07

Бухоро вилояти:

  • Набиев Кахрамон Тухтасинович

  • +99890 718-42-60

Жиззах ва Сирдарё вилояти:

Қашқадарё вилояти:

Навоий вилояти:

Наманган вилояти:

Қорақалпоғистон Республикаси:

Самарқанд вилояти:

  • Вафокулов Сухробжон Садуллоевич

  • +99891 520-00-55

Сурхондарё вилояти:

Хоразм вилояти:

Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Юнус-Обод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 88А-уй, «SIMURG» Бизнес-маркази. Мўлжал: «Radisson Blu» меҳмонхонаси.