Мустақиллик куни билан!

Азиз Ватандошлар!

Халқимизнинг ғурур-ифтихори бўлган мустақиллигимизнинг

29 йиллигини нишонлашдек улкан бахтга ҳаммамизни яна бир бор етказди. Халқимиз асрлар давомида интилиб, орзиқиб кутган, ҳақиқатан ҳам, барчамиз учун энг улуғ, энг азиз байрам бўлмиш Ўзбекистоннинг Мустақиллик куни билан Сиз азизларни жамоамиз номидан чин қалбдан муборакбод этамиз.

Биз учун янги давр, эркин ва озод ҳаётни бошлаб берган бу қутлуғ санада халқимиз қандай машаққатли ва айни вақтда шарафли йўлни босиб ўтганини яна бир бор чуқур ҳис этамиз.

Мана шу улуғ айёмда, юртимизга келган синовли кунларда халқимизга хос чидам ва бағрикенглик, мард ва саҳоватлилик билан ўтишимизни Оллоҳдан сўраб қоламиз.

Самиймий тилаклар билан АЖ ҚК «Uzbek Leasing International A.O.» жамоаси номидан