«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК Акциядорларининг 82-йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабарнома

Кузатув кенгаши «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК («Жамият») Акциядорларининг 82-йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши (манзил: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а. e-mail: info@uzbekleasing.uz) ва ушбу йиғилиш 2020 йилнинг 24 сентябр кунида соат 14:00 да, Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а манзилида бўлиб ўтиши ҳақида хабар беради. Акциядорлар 2020 йилнинг 24 сентябр куни соат 13:30 дан бошлаб рўйхатдан ўтказилади.

Кун тартиби:

  1. Жамиятнинг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
  2. Жамият акциядорларининг 82-йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
  3. Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил учун ҳисоботини тинглаш.
  4. Жамият тафтиш комиссиясининг 2019 йил учун Жамият молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича хулосасини кўриб чиқиш.
  5. Жамият Бош директорининг 2019 йил учун ҳисоботини кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2019 йил учун молия-хўжалик фаолиятини аудиторлик текширувдан ўтказиш якунлари бўйича аудиторлик хулосасини кўриб чиқиш.
  7. Жамиятнинг 2019 йил учун фаолият якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, бухгалтерлик баланси, фойда ва зарарлар ҳисобини тасдиқлаш тўғрисида.
  8. Жамиятнинг 2019 йил учун молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида.
  9. Жамият томонидан 2019 йил учун фаолият якунлари бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида.
  10. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  11. Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.   
  12. Жамиятнинг бош директори билан шартномани узайтириш (қайта тузиш) мумкинлиги тўғрисида.
  13. Жамият 2020 йил учун фаолият якунларининг аудитини ўтказиш учун мустақил аудиторлик ташкилотини ва мустақил аудиторларнинг хизматига тўланадиган ҳақнинг энг юқори миқдорини белгилаш тўғрисида.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар бериш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 03 сентябр.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида қатнашиш учун Жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санаси: 2020 йил 18 сентябр.

Акциядорларнинг вакиллари паспорт ва тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан ташриф буюришлари керак.

Акциядорлар Жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича материаллар билан акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини ўтказиш санасигача: Ўзбекистон Республикаси, 100084, Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси, 88а манзилида танишиб чиқишлари мумкин.