Муваффақиятли молиялаштирилган лойиҳамиз

«Uzbek Leasing International A.О.» «JNS LABS» МЧЖ ҚКга 3 та юк ташиш транспортини лизинг учун топширди

Биз томонимиздан Россиянинг «ГАЗ» АЖ корхонасида ишлаб чиқарилган GAZEL NEXT русумли фургони (1та),шунингдек «UzAuto Motors» (Ўзбекистон) АЖ маҳсулоти бўлган (2та) Chevrolet DAMAS Van автоулови «JNS LABS» МЧЖ ҚКга (Тошкент шаҳри) лизингга берилди.

«JNS LABS» МЧЖ ҚК 2016 йил июль ойида ташкил этилган. JNS LABS -косметика ва гигиена воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания (www.jnslabs.com). JNS LABS ўзининг барча маҳсулотларини Францияда ишлаб чиқади ва MERCI JNSLABS, LEADER MEN ва LA ROSÉE брендлари остида уларни сотади. Компаниянинг Франциядаги Париж ҳудудида жойлашган лабораторияси соч ва тери парвариши учун косметик маҳсулотлар яратишда фаолият кўрсатмоқда. JNS LABS маҳсулотлари аёллар учун ҳам, эркаклар учун ҳам мўлжалланган. Компаниянинг асосий маҳсулотлари соқол олишда ва ундан сўнг қўлланиладиган воситалар, деодорантлар, антиперспирантлар, соч спрейлари, ёпиқ хоналарга хушбўй ҳид берувчи маҳсулотлар, ҳаво спрейи, қўл ва сирт дезинфекция воситалари ва бошқалардир.

Косметика маҳсулотларининг биринчи партияси 2016-йилда Францияда компания томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, кейинги 2017-йилда JNS LABS Ўзбекистонда ўз ишлаб чиқаришини очди. Таъкидлаш керакки, «JNS LABS» МЧЖ ҚК Ўзбекистонда биринчи бўлиб косметик маҳсулотларни аэрозол ҳолида қадоқлаб чиқарган. Ҳозирги кунда компания ойига 150 дан 200 минг донагача маҳсулот ишлаб чиқаради. Компания ўз маҳсулотларини маҳаллий бозорга, шунингдек, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Бенилюкс мамлакатлари – Бельгия, Нидерландия ва Люксембургга етказиб беради. Жорий йил давомида «JNS LABS» МЧЖ ҚК томонидан 200 минг АҚШ доллари қийматидаги маҳсулотлар экспорт қилинди.

«Uzbek Leasing International A.О.» компанияси орқали лизинг асосида «JNS LABS» МЧЖ ҚК томонидан сотиб олинган юк ташиш транспортлари тайёр маҳсулотларни маҳаллий супермаркет ва дўконларга тез ташиш, шунингдек, ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалларни заводга етказиб бериш имконини беради ва ҳоказо.

Лойиҳаларингизни муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозироқ биз билан боғланинг!

"Uzbek Leasing International A.О."компаниясининг офисига қўнғироқ қилиб лизинг олиш ҳақидаги барча маълумотларни қуйидаги рақамдан олишингиз мумкин: (+99878) 120-02-02 ёки вилоятлардаги вакилларимизга мурожаат қилиб:

* Андижон ва Фарғона вилоятлари:

  • Абдураҳимов Нодирбек Эргашевич

  • (+998 98) 570-40-07

* Бухоро вилояти:

  • Набиев Қахрамон Тўхтасинович

  • (+998 90) 718-42-60

* Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:

  • Рашидов Лазизбек Фарҳодович

  • (+998 97) 329-75-00,

* Қашқадарё вилояти:

  • Фармонов Омонжон Эргашевич

  • (+998 97) 222-60-22

* Навоий вилояти:

  • Болтаев Ўктам Тоштемирович

  • (+998 93) 315-89-82

• Наманган вилояти:

  • Жўраев Ботирхўжа Йўлдошхўжаевич

  • (+998 93) 912-14-95

* Қорақалпоғистон Республикаси:

  • Бердиев Адилбек Омирбекович

  • (+998 91) 387-06-18

* Самарқанд вилояти:

  • Вафоқулов Суҳробжон Саъдуллоевич

  • (+998 91) 520-00-55

* Сурхондарё вилояти:

  • Саодатов Фахриддин Шуҳратович

  • (+998 99) 898-87-00

* Хоразм вилояти:

  • Жумабоев Ислом Қодирович

  • (+998 93) 928-01-01

Бизнинг манзил: Тошкент, Юнусбод тумани, Амир Темур шох кўчаси 88А, “СЕМУРҒ” бизнес маркази. Мўлжал: «Radisson Blu»меҳмонхонаси