Корпоратив облигациялар бўйича купон даромадларининг навбатдаги тўловини амалга оширди

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК 2020 йилнинг 3-чораги якунлари бўйича бир, икки ва уч йиллик корпоратив облигациялар бўйича купон даромадларининг навбатдаги тўловини амалга оширди. Купон даромади облигация муддатига қараб йилига 18, 19 ва 20 фоиз миқдорида ҳисобланади. Ставкалар ЎзР МБнинг қайта молиялаш ставкасига боғлиқ бўлмаганлиги туфайли, бугунги кунда Ўзбекистон молия бозоридаги энг жозибадор ставкалардан бири ҳисобланади.