Ўрта Осиедаги замонавий тиббиет клиникаларидан бири Akfa Medline нинг молиялаштирилишида “Uzbekleasing International” корхонасининг хиссаси

AKFA Medline  — Тошкент шаҳрида жойлашган кўп профилли хусусий тиббий марказ. У 2017 йилда AKFA компаниялар гуруҳи томонидан ташкил қилинган. Марказ беморларни диагностик кўрикдан ўтказишнинг кенг турларини амалга ошириш, мураккаб кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедик касалликларни даволаш ва улар бўйича операцияларни ўтказиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Марказ ҳудудида поликлиника, 20 койкага мўлжалланган ва 4 та жадал терапия палатаси, лаборатория ва операция блоки, радиология ва диагностика бўлимига эга 12 қаватли стационар, СПА-мажмуа, парҳез таомларни ўз ичига олган ва беморларнинг индивидуал хусусиятларини ҳисобга олувчи турли-туман менюли 166 ўринли ресторан жойлашган.

Айни пайтда клиника қуйидаги йўналишлар бўйича хизматлар кўрсатади: клиник лаборатор диагностика, ультратовушли диагностика, тиббий радиология, рентгенология, терапия, гинекология, гастроэнтерология, физиотерапия, оториноларингология, урология, педиатрия, кардиология, офтальмология, неврология, эндоскопия, ортопедия, жарроҳлик, нейрожарроҳлик.

AKFA Medline раҳбарияти тақдим этган маълумотларга кўра, тиббий марказнинг юқори малакали мутахассислари томонидан турли йўналишлар бўйича, шу жумладан кардиожарроҳлик соҳасида ҳам, турли мураккабликдаги 1 000 дан ортиқ операциялар бажарилган.

Маҳаллий аҳоли ва хорижий мамлакатларнинг фуқаролари клиника беморлари ҳисобланади. Хусусан, ҳозирга қадар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа давлатлардан келган беморлар тиббий марказ хизматларидан фойдаланишга улгурди.

Айтиш жоизки, тиббий муассасалар доимий такомиллаштиришни ва янгиланишни талаб этади. Бу айниқса тиббий ускуналар соҳасига тааллуқли. Турли касалликларга муваффақиятли ташҳис қўйиш ва уларни даволашда, мураккаб жарроҳлик операцияларини амалга оширишда айнан техник жиҳозланиш муҳим роль ўйнайди.

AKFA Medline ушбу йўналишда ишларни мунтазам амалга оширади. Клиниканинг барча бўлимлари SIEMENS Healthcare GmbH , Karl Storz, Carl Zeiss, Roche Diagnostics, Human, Medifa-hesse GmbH & Co.KG, Medizintechnik, Dornier Compact Sigma (Германия); GE Healthcare, Codonics (АҚШ); Schiller (Швейцария); Olympus (Япония) каби дунёнинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлангани бунинг ёрқин далилидир.

Клиникада ўрнатилган юқори технологик диагностика ускуналарининг асосий қисми «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ орқали лизинг базасида харид қилинган. Бу – SOMATOM Definition AS+ 128-кесимли компьютер томографи, Magnetom Aera 1.5 TL магнит-резонансли томограф (МРТ), Multix Fusion рақамли рентгенографик аппарати, Luminos Drf Max универсал рақамли рентгенографик ва рентгеноскопик диагностика тизими, Mammomat Fusion рақамли маммография тизими (ясси панелли детектор асосида), SIREMOBIL Compact L жарроҳлик рентген тизими, юрак-томир тадқиқотлари учун ACUSON SC2000 ихтисослашган ультратовуш тизими (трансэзофагеал қизилўнгач эхокардиографияси учун уникал 4D датчик билан), эксперт синфига кирувчи ACUSON S3000 универсал ультратовушли диагностика тизими (эластография билан), эксперт синфига кирувчи ACUSON S2000 ультратовушли диагностика тизими (акушерлик ва гинекология бўйича).

Германиянинг «AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H.» банки маблағлари AKFA Medline тиббий марказининг умумий қиймати 3,3 млн EUR ни ташкил қилувчи лизинг лойиҳасини молиялаштириш манбаига айланди.

Лизинг шартлари асосида харид қилинган тиббий ускуналар нафақат аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнининг самарали ишчи унумдорлигини таъминлайди, балки беморларда турли касалликларни илк босқичда тезкор аниқлаш ва уларнинг ривожланишининг олдини олиш, шунингдек клиника шифокорлари томонидан юрак-қон томир, гинекологик, урологик ва бошқа касалликларнинг жарроҳлик операцияларини муваффақиятли ўтказиш имконини ҳам беради.