«SMILE LUX» МЧЖга газланган ичимликлар қуйиш бўйичаХитой линияси ва Италия ҳаво компрессори лизингга етказиб берилди

Янги линия «SIAD Macchine Impianti S.p.a» (Италия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган VITO 970 ҳаво компрессоридан ва «Jiangsu Newamstar Packaging Machinery Co., LTD» (Хитой Халқ Республикаси) томонидан ишлаб чиқарилган газланган ичимликларни қуйиш автоматик линиясидан иборат.

Бу «SMILE LUX» МЧЖнинг компаниямиз орқали амалга оширган олтинчи муваффақиятли лойиҳасидир.

"Uzbek Leasing International A.О." АЖ ҚК томонидан молиялаштирилган лойиҳалар туфайли «SMILE LUX» МЧЖ «Mir Hayat» бренди остида минерал сув тайёрлайдиган янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. "Uzbek Leasing International A.О." АЖ ҚКнинг «SMILE LUX " қўшма корхонаси билан олти йиллик муваффақиятли ҳамкорлиги давомида 150 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

«Хитойда ишлаб чиқарилган» туфайли боғланган хитой-ўзбекча дўстлик ришталари

Марказий Осиёда жойлашган Ўзбекистон давлати қадимги Ипак йўлининг асосий транспорт маршрутидир. Яъни, Ўрта Осиёнинг узун тарихига эга бўлган ёрқин дурдонаси. Newamstar компанияси азалдан Ўзбекистон билан алоқа ўрнатган ва ўн йилдан кўпроқ вақт олдин бу ерда суюқлик қуйиш бўйича ишлаб чиқариш линиясини сотган эди. Сўнгги йилларда, Ўзбекистон иқтисодиётининг жадал ривожланиши боис, Newamstar компаниясига меҳмонга келаётган ва у билан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонлик мижозларнинг сони ошиб бормоқда.

2013-йилда SMILE суюклик бутилкаларини пуфлаб чиқариш учун мўлжалланган ротацион машина сотиб олишни режалаштирди. Шунинг учун, жаноб Бехзод бошчилигидаги SMILE жамоаси бутун дунё бўйлаб етказиб берувчиларни ўргана бошлади ва бир қанчасига ташриф буюрди. Бекатларнинг бири Хитойдаги Newamstar корхонаси бўлди. Бутилкаларни пуфлаш учун ротацион машинага келсак, харидорлар аввалига Европалик етказиб берувчиларни афзал кўришарди ва Хитойда ишлаб чиқарилган ускуналардан шубҳаланиб, уни кўздан кечиришдан ва текширишдан чарчашмасди. Қабул босимига қарамасдан, ишончни фақат ўз кучингиз билан қозонишимиз мумкинлигини тушунамиз. Ташриф давомида биз SMILE жамоасига турли усулларда бизнинг технологиямизни ҳар томонлама тушуниб олишга ёрдам бердик. Текширишдан сўнг иккала компания ҳам электрон жуда кўп хатлар ва телефон қўнғироқлари билан алмаша бошлади. 2015-йилгача икки томон соатига 12000 бутилка чиқариш қувватига эга пуфловчи ротацион машинага контракт имзолади.

Гарчи бу бутилка пуфлаш учун мўлжалланган биттагина машина бўлса-да, у ҳар иккала томон учун ҳам катта аҳамиятга эга эди. Бу Newamstar томонидан Ўрта Осиёга экспорт қилинган илк бутилка пуфловчи ротацион машина эди. Шу билан бирга, бу Ўзбекистонга илк бор импорт қилинган хитойлик бутилка пуфлаш ротацион машинаси бўлди. Маълум даражада Newamstar «Хитойда ишлаб чиқарилган» сиймосини ўз зиммасига олгандек бўлди ва унда буни қилишдан бошқа илож йўқ ҳам эди.

Натижада, Newamstar компанияси SMILEга панд бермагани маълум бўлди. Бехзод жаноби таъкидлаганларидек, ўша йил Ўзбекистонда рақобат жуда қаттиқ бўлган ва жиддий инфляция кузатилган. Newamstar компаниясидан импорт қилинган бутилка пуфлаш учун мўлжалланган ротацион машина ва бутилка пуфлайдиган автоматик юқори самарали машина туфайли, SMILE ярим маҳсулот оғирлигини сезиларли даражада камайтиришга ҳамда ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли оширишга муваффақ бўлди, бу эса компанияга ўзининг рақобат нуқтаи назаридан устунлигини ошириш, келгусида компаниянинг жадал ривожланиши учун яхшигина асос солишига ёрдам берди.

Бир неча йилдан сўнг, жавоб ташрифи давомида, жаноб Бехзод тасодифан ўша замоннинг ҳақиқий фикрларини, яъни нега SMILE бутун дунё бўйича шунча етказиб берувчилар орасидан айнан Newamstarни танлаганини ошкор этди. Бехзод тушунтиришича: «Бу қарорни қабул қилишдан олдин, биз Newamstarни ўрганиш ва текширишга икки йилдан кўп вақт сарфладик. Ушбу икки йил давомида сиз бизнинг муаммоларимизга масъулиятли ёндашдингиз. Энг аввало, сизларни, бошқа етказиб берувчиларга қараганда ишончлироқ, деб топдик ва янада кўпроқ ишончга лойиқсиз, деб ҳисоблаймиз. Иккинчидан, бизнинг дастлабки ҳамкорлигимиз туфайли, эътиборли ва пухта хизмат кўрсатишингизни, маҳсулот профессионал ва ишончли сифатга эга эканлигини ҳамда ҳамкорликнинг ёқимли жараёнини ҳақиқатдан ҳам ҳис этдик. Яна бир бошқа томони шундаки, ҳар гал заводингизга ташриф буюрганимизда, заводингизда ҳамиша менга ҳам янги истиқбол ва ғояларни бера оладиган янги инновациялар ва ўзгаришларга гувоҳ бўлмоқдамиз, шунинг учун бизга Newamstar каби корхоналар билан ишлаш биз учун завқли ».

Ҳозирги вақтда Newamstar SMILEга фақатгина ишлаб чиқариш линиясини етказиб бериш билан чекланмасдан, SMILEга тадқиқотларни олиб бориш ва янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ҳамда компания ривожланиши учун мос келадиган шахсий ечимларни ишлаб чиқиш масаласида ёрдам бериб келмоқда. Бугунда Бехзод жаноби билан SMILE жамоаси, Newamstar жамоаси билан тармоқ динамикасини ва келажакдаги ривожланиш тамойилларини муҳокама қилиш учун, ҳар йили Newamstarга ташриф буюриши доимий одатга айланди. Newamstar компанияси SMILE учун нафақат ҳамкор, балки яхши устоз, яхши дўст ва оила аъзосидир.

Манба: http://en.newamstar.com/china-uzbekistan-friendship-connected-by-made-in-china/