«Uzbek Leasing International A.O.» ва «Shox Med Center» - бу ишонч, муваффақиятли лойихалар ва юқори сифатдаги ускуналар.

“SHOX – SHIFO” МЧЖ (“Shox Med Center” хусусий тиббий клиникаси). Компания 2010 йилда ташкил этилган. Ёш аёл Шаҳноза Қудратовна Абдуллаева мазкур компаниянинг асосчиси ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти – аҳолига тиббий хизматларни тақдим этиш. Клиника Тошкент шаҳрида жойлашган. “Shox Med Center” – бу кўп профилли клиника бўлиб, у 20 нафар стационар беморга ҳамда кунига 500 дан ортиқ кишига тиббий-диагностика хизматларини кўрсатишга мўлжалланган. Клиникада 100 дан зиёд киши, шу жумладан 75 нафар аёл ишлайди. Клиника туну-кун беморларнинг кенг турдаги диагностик кўрикларини ўтказади. Шу ўринда тиббий муассасалар доимий такомиллашув ва янгиланишни талаб қилишини таъкидлаш жоиз. Бу айниқса, тиббий ускуналар соҳасига тааллуқли. Турли касалликларга муваффақиятли ташҳис қўйиш ва уларни даволашда айнан техник жиҳозланиш муҳим ўрин тутади. “SHOX – SHIFO” МЧЖ ушбу йўналишда мунтазам иш олиб боради. Бунга клиникадаги «SIEMENS AG» (Германия), «HUMAN Gesellschaft fur Biochemica und Diagnostica mbH» (Германия) каби жаҳоннинг илғор компанияларида ишлаб чиқарилган замонавий тиббий ускуналар (магнит-резонансли MAGNETOM ESSENZA ва SOMATOM EMOTION 16 компьютер томографлари, ACUSON X300 УТТ-аппарати ва ҳоказолар) ёрқин мисол бўла олади. Клиникага ўрнатилган юқори технологик диагностика ускуналарининг асосий қисми «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси орқали лизинг асосида харид қилинган. 2012 йилдан буён бугунги кунгача АК ҚК «Uzbek Leasing International A.O.» компанияси томонидан “SHOX – SHIFO” МЧЖнинг умумий қиймати 1,4 млн. EUR дан ошувчи ЭАВдаги 3 (уч)та лизинг лойиҳаси молиялаштирилди. «AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H.» немис банкининг маблағлари умумий қиймати 1,3 млн. EUR ни ташкил этувчи охирги иккита лизинг лойиҳасини молиялаштириш манбаига айланди. Лизинг шартларида харид қилинган тиббий ускуналар аҳолига тиббий хизматларни кўрсатиш жараёнининг самарали ишчи унумдорлигини таъминлаб қолмасдан, балки турли касалликларни ривожланишининг илк босқичида тезкорлик билан аниқлаш ва уларнинг олдини олиш имкониятини ҳам беради. Хусусан, клиникада, юқорида айтиб ўтилганидай, HUMAN фирмасининг (Германия) ускуналари билан жиҳозланган автоматлаштирилган диагностика лабораторияси ишламоқда. Ускуналар 2 дақиқа ичида 19 та параметрдаги кенгайтирилган умумий қон таҳлилини тадқиқ қилувчи HUMA COUNT 30TS гематологик анализатор автоматини; 50 дан ортиқ параметрдаги қон таҳлилини тадқиқ қилувчи HUMA LAZER 2000 биокимёвий анализатор ярим автоматини ва бошқаларни ўз ичига олган. Умуман олганда, бундай лаборатория кунига 90-100 кишига хизмат кўрсатади;