2020 йилнинг 04 ноябрида «С&H International Co., Ltd» МЧЖ ХК ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

Музокарада “VOLVO” қурилиш ва махсус техникаларини компаниямиз лизинги воситасида Ўзбекистонда реализация қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

“VOLVO Group”  юк машиналари, автобуслар, қурилиш ва махсус ускуналар ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг йирик концерн бўлиб, у шунингдек, кемалар ва саноат учун кучлантирувчи жиҳозлар ва авиамотор компонентларини ишлаб чиқаришда ҳам етакчи ўрин тутади.

“VOLVO Construction Equipment” компанияси “VOLVO Group” таркибига кирувчи ишлаб чиқариш компанияларидан бири бўлиб, юқори сифатли, хавфсиз ва экологик тоза қурилиш ускуналарини , махсус ускуналарни , самарали хизмат кўрсатиш тармоғини ва бутун дунё бўйлаб ушбу ускуналарни молиялаштириш, етказиб бериш ва лизинг соҳасида кенг кўламли хизматларни таклиф етади. Компания маҳсулотлари линияси 150 турдаги экскаватор моделлари, ғилдиракли юкловчи машиналар, ўзиюрар грейдерлар, қисмларга бўлинувчи самосваллар, карьер самосваллари, асфальт ётқизувчи машиналар ва ихчам техникаларни ўз ичига олади. Компаниянинг ишлаб чиқариш объектлари Швеция, Германия, Франция, АҚШ, Канада, Бразилия ва Жанубий Кореяда жойлашган.

«С&H International Co., Ltd» МЧЖ ХК (Жанубий Корея) “VOLVO Construction Equipment” ва “VOLVO Group” концернига қарашли “SDLG”компанияларининг Ўзбекистондаги расмий дилери ҳисобланади. Компаниянинг асосий фаолияти - "VOLVO" қурилиш ва махсус йўл техникасини етказиб бериш ҳамда ушбу техникани малакали мутахассислар томонидан таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатишдир. Ўзбекистонда компания ўзининг C&H International VOLVO Сервис Маркази ва божхона омборига эга. Улар жойлашган манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, Ўзгариш пос. ,Белариқ кўчаси, 722.