“KONSTAN KRAN SERVIS“ МЧЖ ва “Uzbek Leasing International A.O.” ҚК АЖ ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.

“KONSTAN KRAN SERVIS“ МЧЖ (https://konstan.uz/) –“LIEBHERR” концерни ва “FAYMONVILLE” концерни заводларининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили ҳисобланади.

 Музокаралар давомида компаниялар ўртасида “LIEBHERR" қурилиш ва махсус техникаларини сотиш бўйича, шунингдек "FAYMONVILLE" концернидан компаниямиз лизинги орқали юкларни ташиш учун трейлерлар ва модулли транспорт воситаларини сотиш бўйича ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

 Маълумот учун: LIEBHERR  компанияси 1949 йилда Ганс Либхерр томонидан қурилиш ускуналари ишлаб чиқарувчи оилавий корхона сифатида асос солинган. Бугунги кунда LIEBHERR – бу йиллик товар айланмаси 11 миллиард евродан ошадиган ва дунё бўйича ишлаб чиқаришда банд 40 минг ходимлар меҳнат қиладиган 142 корхонани бирлаштирган халқаро концерн.

LIEBHERR концерни марказлаштирилмаган тузилмага эга ва алоҳида иқтисодий мустақил бўлинмалардан иборат.

Ҳозирда LIEBHERR халқаро концерни қурилиш саноати ва тоғ-кон саноати учун ускуналар ва технологиялар ишлаб чиқарувчи Европанинг энг йирик корхонаси  ҳисобланади. LIEBHERR маҳсулотлари линияси экскаваторлар, юк кўтарувчилар, бульдозерлар, автокранлар, минора кранлари, бетон аралаштиргич қурилмалари, қозиқоёқ қоқиш ва бурғулаш қурилмалари, порт кранлари, металлга ишлов бериш дастгоҳлари, совутгичлар ва музлатиш ускуналари ва бошқалардан иборат. LIEBHERR бутун дунёда илғор техник ечимлар, маҳсулотларининг юқори сифати, чидамлилиги ва ишончлилиги билан танилган.

Ўзбекистонда ҳам LIEBHERR ускуналари мамлакатнинг турли саноат объектларида ўзини энг яхши томондан намойиш этди.

Мамлакатимизнинг тоғ-кон саноати, газ, нефть ва қурилиш соҳалари LIEBHERR кранлари, бурғулаш ва қозиқоёқ қоқиш машиналари, бетон аралаштириш ускуналарига бажонидил хоҳиш билдирадилар. Кўп йиллар давомида ушбу соҳа мутахассислари, шу жумладан уларни Ўзбекистоннинг об-ҳаво шароитлари ноқулай бўлган қийин ва чекка ҳудудларида ишлатиб, LIEBHERR ускуналарининг юқори иш қобилияти ва ишончлилигига ишонч ҳосил қилишди.

"KONSTAN KRAN SERVIS" МЧЖ "LIEBHERR" концерни заводларининг Ўзбекистондаги расмий вакили сифатида қуйидаги LIEBHERR маҳсулотларини таклиф этади:

  • Юк кўтариш қуввати 35 дан 1200 тоннагача бўлган ўзиюрар кранлар;

  • Юк кўтариш қуввати 90 тоннадан 3000 тоннагача бўлган гусеницали кранлар;

  • Ҳар хил модификациядаги бурғулаш ва қозиқоёқ қоқиш ускуналари;

  • Ҳар хил юк кўтариш қувватига эга минора кранлари;

  • Ричстакерлар;

  • мобиль ва стационар бетон қориш ускуналари (БҚУ);

  • Авто бетон қориш ускуналари ва бетон насослари.

" Uzbek Leasing International A.O." АЖ ҚК LIEBHERR ва FAYMONVILLE ускуналарини AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaftm.b.H. Банки (Германия) маблағлари ҳисобидан молиялаштиради.

Лизинг шартлари:

Германиядан техника ва ускуналар етказиб беришни ўз ичига олган лойиҳаларни молиялаштириш миқдори 300 минг евродан бошланади.

Eвропа Иттифоқининг бошқа мамлакатларидан техника ва ускуналар етказиб беришни ўз ичига олган лойиҳаларни молиялаштириш миқдори 1 миллион евродан бошланади.

Лойиҳалар лизинги муддати - 5 йилгача.

Фоиз ставкаси - йиллик 8% дан.

"Uzbek Leasing International A.O." лизинг олувчилари. Ўзбекистонда мамлакат иқтисодиётининг турли соҳаларидаги кичик ва ўрта корхоналар бўлиши мумкин.

Лойиҳаларингизни AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. Банки ҳисобидан муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозироқ бизга мурожаат қилинг!

AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H.Банки ҳисобидан лизинг олиш ва лойиҳаларингизни амалга ошириш бўйича барча маълумотларни "Uzbek Leasing International A.О." компаниясининг офисига (+99878) 120-02-02 рақамига қўнғироқ қилиб ёки ҳудудий бўлимларимизга мурожаат қилиш орқали олишингиз мумкин:

  • Андижон ва Фарғона вилоятлари:

Абдураҳимов Нодирбек Эргашевич

+998985704007

  • Бухоро вилояти:

Набиев Қаҳрамон Тўхтасинович

 +998907184260

  • Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:

 Рашидов Лазизбек Фарҳодович

+998973297500

  • Қашқадарё вилояти:

Фармонов Оманжон Эргашевич

+998972226022

  • Навоий вилояти:

Болтаев Ўктам Тоштемирович

+998973687307

  • Наманган вилояти:

 Жўраев Ботирхўжа Йўлдошхўжаевич

 +998939121495

  • Қорақалпоғистон Республикаси:

Бердиев Одилбек Омирбекович

+998913870618

  • Самарқанд вилояти:

Вафоқулов Суҳробжон Саъдуллаевич

+998915200055

  • Сурхондарё вилояти:

Саодатов Фахриддин Шуҳратович

+998998988700

  • Хоразм вилояти:

Жумабоев Ислом Қодирович

+998939280101

 Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур шоҳкўчаси, 88А, “SIMURG” Бизнес маркази. Мўлжал: “Radisson Blu” меҳмонхонаси.