Россияда «Лизинг фаолиятидаги рақамли технологиялар» 3-Йиллик Амалий Конференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси, шунингдек, "Uzbek Leasing International A.O." ҚК АЖ ва "InFinLEASING" МЧЖ вакиллари 2020 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган "Лизинг фаолиятидаги рақамли технологиялар" (Россия) 3-Йиллик Амалий Конференциясида иштирок этишди.

Ушбу конференциянинг ташкилотчиси Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА) ҳисобланади. Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (http://www.assocleasing.ru/) - бу бизнесининг ҳажми расмий Россия лизинг бозорининг 80 фоизини ташкил этадиган лизинг соҳаси иштирокчиларининг етакчи бирлашмаси. Бу соҳадаги 100 та лизинг компаниялари БЛА аъзолари ҳисобланади.

Конференция on-line режимда трансляция қилинди.

Бўлиб ўтган конференция Россия лизинг бозорини рақамлаштириш масалалари бўйича лизинг соҳасидаги энг йирик профессионал тадбирдир. Конференциянинг асосий мақсади - лизинг фаолиятида бизнес жараёнларини автоматлаштиришни амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилиш, шунингдек бугунги кунда лизинг компаниясида унинг асосий компонентларидан бири сифатида рақамлаштиришни ривожлантириш стратегиясини аниқлаш.

Конференцияда экспертлар ва лизинг бозори иштирокчилари томонидан қуйидаги мавзулар батафсил кўриб чиқилди ва муҳокама қилинди: -

  • Лизинг бизнесини рақамлаштириш - лизинг тўлиқ рақамли бўла оладими ва шундай бўлиши шартми?

  • Лизинг бизнесида сотувларни рақамлаштириш: қандай воситалар самарали?

  • Пандемия натижасида лизингни рақамлаштиришга оид қандай хулосалар чиқарилди?

  • Рақамли технологияларни жорий қилиш орқали иқтисод қилиш мумкинми?

Конференцияда Россия, Латвия, Белорусь ва Ўзбекистондан 15 дан ортиқ маърузачилар, 80 та таклиф этилган меҳмонлар ва 60 та компаниялар иштирок этишди. Россиянинг “Сбербанк Лизинг” АЖ, “ВТБ Лизинг” АЖ, “Альфа-Лизинг” МЧЖ, “Интерлизинг” МЧЖ, “Райффайзен-Лизинг” МЧЖ, “АЛЬЯНС-ЛИЗИНГ” ЁАЖ, “Лизинговая компания «КАМАЗ” АЖ, “ХОМНЕТ ЛИЗИНГ” МЧЖ каби етакчи лизинг компаниялари раҳбарлари, шунингдек Латвия Лизинг берувчилар Ассоциацияси, “Форвард” ДК, Leasing.online маркетплейси, “Контур.Диадок” (электрон ҳужжат айланиши тизими) ва ҳ.к. вакиллари конференцияда тақдимотлар билан маърузачилар сифатида чиқиш қилишди,