«KONSTAN KRAN SERVIS» МЧЖ ва «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК – кейинги биргаликдаги ҳамкорлик

“KONSTAN KRAN SERVIS“ МЧЖ (https://konstan.uz/) – “LIEBHERR” ва “FAYMONVILLE” концернлари заводларининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили.

Айни пайтда «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК ва “KONSTAN KRAN SERVIS“ МЧЖ Ўзбекистонда лизинг ёрдамида «FAYMONVILLE» концернининг трейлерлари ва юк ташиш учун мўлжалланган модулли транспорт воситаларини сотиш борасида компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича ишларни олиб бормоқда.

Маълумот учун: «FAYMONVILLE» компаниялар гуруҳи йирик габаритли ва оғир вазнли юклар учун мўлжалланган махсус транспорт воситаларини ҳамда махсус транспорт воситаларини (тиркамалар, ярим тиркамалар, ўзи юрар машиналар) ишлаб чиқариш бўйича дунёдаги етакчи концерн ҳисобланади. «FAYMONVILLE» концерни – бу оилавий корхона бўлиб, олти авлод давомида Бельгиядаги қишлоқда жойлашган кичкина темирчилик цехидан тармоқ етакчисига айланди. Бугунги кунда компания ходимларининг сони 1100 дан ошади. 2019 йилда концерннинг сотувлари ҳажми 283 млн Еврони ташкил қилди. Сотувлар дунёнинг 125 дан ортиқ мамлакатида амалга оширилади. «FAYMONVILLE» компаниялар гуруҳининг ишлаб чиқариши умумий майдони 150 000 м2 бўлган бир нечта завод ҳудудида жамланган. Заводар Бельгия, Люксембург, Италия, Польша ва Россияда жойлашган. Маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича ички сифат стандартлари, қатъий назорат методлари «FAYMONVILLE»да ишлаб чиқаришнинг бенуқсон даражасини кафолатлайди. Айтиш жоизки, концерн заводлари биринчи варақни тайёрлашдан тортиб, то тайёр транспорт воситасини чиқаришгача бўлган 100% ўз ишлаб чиқариш циклига эга. Группа компаний «FAYMONVILLE» компаниялар гуруҳи FAYMONVILLE, MAX TRAILER ва COMETTO брендларини ўз ичига олган. Концерннинг ишлаб чиқариш қувватлари йилига 3000 та транспортни ташкил қилади.

«Uzbek Leasing International A.O.» АЖ қўшма корхонаси AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaftm.b.H. банкининг (Германия) маблағлари ҳисобидан LIEBHERR ва FAYMONVILLE техникасини молиялаштиради.

Лизингни тақдим этиш шартлари:

Германиядан техника ва ускуналар етказиб беришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш суммаси 300 минг Евродан бошланади.

ЕИнинг бошқа мамлакатларидан техника ва ускуналар етказиб беришни кўзда тутувчи лойиҳаларни молиялаштириш суммаси 1 млн. Евродан бошланади.

Лойиҳалар лизинги муддати – 5 йилгача.

Фоиз ставкаси – йиллик 7% дан бошланади.

Ўзбекистоннинг турли иқтисодиёт тармоқларида фаолият кўрсатаётган кичик ва ўрта бизнес корхоналари «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚКнинг лизинг олувчилари бўлиши мумкин.

Лойиҳаларингизни AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. банки маблағларининг ҳисобидан муваффақиятли амалга ошириш учун ҳозирнинг ўзидаёқ бизга мурожаат қилинг!

Лизинг олиш ва лойиҳаларингизни AKA Ausfuhrkredit-Gesellschaft m.b.H. банки маблағлари ҳисобидан амалга ошириш масалалари бўйича барча маълумотларни «Uzbek Leasing International A.О.» компаниясининг офисига (+99878) 120-02-02 орқали қўнғироқ қилган ҳолда ёки бизнинг қуйидаги ҳудудий ваколатхоналаримизга мурожаат қилиб олишингиз мумкин:

Андижон ва Фарғона вилоятлари:

  • Абдурахимов Нодирбек Эргашевич

  • +998985704007

Бухоро вилояти:

  • Набиев Қаҳрамон Тўхтасинович

  • +998907184260

Жиззах ва Сирдарё вилоятлари:

  • Рашидов Лазизбек Фарходович

  • +998973297500

Қашқадарё вилояти:

  • Фарманов Аманжан Эргашевич

  • +998972226022

Навоий вилояти:

  • Болтаев Ўктам Тоштемирович

  • +998973687307

Наманган вилояти:

  • Жўраев Ботирхўжа Йўлдошхўжаевич

  • +998939121495

Қорақалпоғистон Республикаси:

  • Бердиев Адилбек Омирбекович

  • +998913870618

Самарқанд вилояти:

  • Вафоқулов Сухробжон Садуллоевич

  • +998915200055

Сурхондарё вилояти:

  • Саодатов Фахриддин Шухратович

  • +998998988700

Хоразм вилояти:

  • Жумабаев Ислом Қодирович

  • +998939280101

Манзилимиз: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Амир Темур шох кўчаси, 88А, «SIMURG» бизнес-маркази. «Radisson Blu» меҳмонхонаси.