Лизинг компанияларининг ҳисобварақ-фактураларини юритилиши бўйича аниклик

Лизинг компаниялари рахбарларига

(руйхат буйича)

 

Ўзбекистон Лизинг Уюшмаси сизга ўз хурмат ва эхтиромини билдириб, шуни маълум қиладики, лизинг компаниялари томонидан келиб тушган мурожатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобварақ-фактураларининг юритилиши бўйича аниклик киритиш максадида мурожаат қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, мол-мулкни молиявий ижарага (лизингга) беришга доир хизматларнинг ушбу хизматлар бўйича фоизли даромадлар олишга тааллуқли қисми бўйича молиявий хизматлар кўрсатилганда ҳисобварақ-фактура календарь ойининг сўнгги кунида мазкур ой давомида жами кўрсатилган хизматлар ҳажми бўйича бир мартта тақдим этилиши мумкинлиги маълум қилинди.

Ушбу хатнинг нусхаси Сизга ишда фойдаланиш учун йулланмокда.

Илова 2 варакда.

 

 

Хурмат билан,

Уюшма Раиси                                                                 З.Мустафаев