Россияда «Автолизинг ва махсус техника-2020» 6-нчи Йиллик Амалий Анжумани бўлиб ўтди.

2020 йилнинг 24 ноябрида бўлиб ўтган мазкур "Автолизинг ва махсус техника-2020. Замонавий тараққиёт ва истиқболлар" 6-нчи Йиллик Амалий Анжуманида (Россия) Ўзбекистон Лизинг Ассоциацияси, шунингдек «Uzbek Leasing International A.O.» АЖ ҚК ва "InFinLEASING" МЧЖ вакиллари иштирок этди.

Ушбу анжуман ташкилотчиси: Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (БЛА). Бирлашган Лизинг Ассоциацияси (http://www.assocleasing.ru/) - бизнес ҳажми Россиядаги расмий лизинг бозорининг 80%ни ташкил этувчи қатнашчиларни бирлаштирган етакчи уюшмадир. Соҳадаги 100 тача лизинг компаниялари БЛА аъзоларидир

Анжуман трансляцияси онлайн ҳолатда бўлиб ўтди.

Бу ҳар йиллик кенг миқёсда ўтказиладиган анжуманда лизинг компаниялари автодилерлар, махсус техника таъминотчилари лизинг олувчилар тўпланиб, автомобиль ва лизинг соҳалари истиқболлари ва йўналишларини муҳокама қиладилар.

Анжуманда лизинг бозорининг экспертлари ва иштирокчилари қуйидаги асосий мавзуларни муҳокама қилишди:-

  • Юк машиналари ва махсус техникалар учун лизинг бозорини ривожлантириш;

  • Экологик босим: ишлаб чиқарувчилар, автомобиль ва лизинг бозорига Европа Иттифоқи регуляторларининг таъсири;

  • Автомобиль истеъмол моделининг ўзгариши- эгалик қилиш VS фойдаланиш;

  • Операцион лизингни ривожлантириш;

  • Каршеринг соҳасини ривожлантириш ;

Соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш: субсидия Дастурлари, ҳамкорлик Дастурлари, жисмоний шахслар учун Лизинг, ва бошқалар.

Автомобиль лизинги ва махсус ускуналар бозорининг етакчи мутахассислари бу йил соҳадаги асосий воқеалар ва келажакдаги трендлар ҳақида сўзлаб берди. Мазкур тадбирда автотранспорт воситалари ва махсус техникани лизингга бериш бозор ривожланишининг ёрқин кўрсаткичи бўлиб, у бозордаги пасайиш ва унинг тикланишига биринчи бўлиб жавоб бериши қайд етилди. Шу билан бирга,ушбу сегмент энг мослашувчан ва янги йўналишларни ривожлантириш салоҳияти бозорнинг айнан чакана сегментида мавжуд. Лизинг ҳамжамиятида жисмоний шахслар учун лизингга доимий қизиқиш мавжуд ва йилдан-йилга лизинг анжумани бозор мутахассисларидан янги билим олиш ва ула билан мунозаралар қилиш учун ажойиб платформа бўлиб келмоқда.

Анжуманда Россия, Латвия, Беларусь ва Ўзбекистондан 15 дан ортиқ маърузачилар, 90 нафар таклиф этилган меҳмонлар ва 60 та компания иштирок этди. Маърузачилар сифатида ўз тақдимотлари билан Россиянинг қуйидаги етакчи лизинг компаниялари раҳбарлари қатнашдилар: «ВТБ Лизинг»АЖ, «Сбербанк Лизинг»АЖ, «Лизинговая компания «КАМАЗ»АЖ, «Элемент Лизинг»МЧЖ , шунингдек Латвия Лизинг берувчилар Ассоциацияси вакиллари, Россия Федерацияси саноат ва савдо Вазирлиги вакиллари, «Ernst & Young Global Limited», «Эксперт РА»АЖ компаниялари, «Россия Атомобиль Дилерлари Ассоциацияси (РОАД), Қурилиш Техникаси Ижарачилари Миллий Ассоциацияси (НААСТ), АНО Такси хизматини Ривожлантириш Жамоат Кенгаши, «Russian Automotive Market Research» Маркетинг Агентлиги, ГК «Форвард», «Каршеринг»АЖ (Belka Car), «ROYAL CAPITAL»МЧЖ, «НАК Машинери»МЧЖ (Yale, Bobcat, Doosan, DISD by Doosan ва Bomag махсус техникалари таъминотчиси), «ЧЕТРА»МЧЖ (саноат,қурилиш ва коммунал техникалар ишлаб чиқарувчи завод), «Jaguar», «Land Rover», «Volvo» автомобиллари автодилерлари ва бошқалар.